RU

Последние новости

23:40Евро-2024. Швейцария — Германия (Матнли трансляция)  0 23:04Шотландия — Венгрия. Таркиблар маълум  0 23:02Швейцария — Германия. Таркиблар маълум  0 22:24"Лацио" "Манчестер Юнайтед" форвардига қизиқмоқда  1 21:51ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди. Яхшибоев ва Умаров эса...  0 21:20Европанинг бир йўла беш гранди Йозуа Киммих учун даъвогарлик қилмоқда — журналист Плеттенберг  1 20:56"Ювентус" ўз футболчисини Роналду клубига ақл бовар қилмас нархга сотади  6 20:23"Ливерпуль" "Ювентус" хавбеки билан шартнома имзоламоқчи  0 19:58Ван Нистелройга МЮда тен Хагнинг штабига киришни таклиф қилишди. "Бёрнли" Рудни бош мураббий этиб тайинламоқчи  0 19:25Coca Cola Tour: Германия футбол Иттифоқи музейида Франц Беккенбауэр совға қилинган ўзбек чопони  10 19:05"Челси" Олисенинг рад жавобидан сўнг Нико Уильямс билан шартнома имзоламоқчи  4 18:56Alfraganus University: "Боруссия" кўчаларида Ўзбекистон байроғи, Туркия "ўз майдонида" Португалияга имкониятни бой берди  2 18:24Рустамбек Фомин ЦСКАнинг асосий жамоаси билан шуғулланмоқда  14 17:53Мората Испания терма жамоаси ошпазига айланди  2 17:23"Сўғдиёна" Тошкентда "Локомотив" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Бир ўйин тарихи. Анвар Солиевнинг собиқ жамоасини аямагани, Зиконинг илк соврини, “Бунёдкор”нинг қўлга киритган биринчи Ўзбекистон кубоги Новости

Бир ўйин тарихи. Анвар Солиевнинг собиқ жамоасини аямагани, Зиконинг илк соврини, “Бунёдкор”нинг қўлга киритган биринчи Ўзбекистон кубоги

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Олий Лигадаги дебют мавсумини 2007 йилда ўтказади.

Ушбу мавсумда жамоа чемпинатда иккинчи ўрин ва мамлакат кубоги финалига қадар етиб боради. Финалда эса “Пахтакор”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлади. Шундан сўнг “қалдирғочлар” таркибини кескин равишда кучайтиради, жамоада энг кучли футболчилар жамланади. Юқори савиядаги легионерлар таклиф қилинади. Вильянуэва, Ривалдо, Гочкулиев. “Пахтакор”нинг ўзагини ташкил қилган Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Анвар Солиевлар ҳам пойтахтнинг иккинчи жамоасига кўчиб ўтади. Натижада 2008 йил учун “Бунёдкор” муваффақиятларга бой йил бўлади. Чемпионлик, кубог, ОЧЛ ярим финали барчасидан далолат берарди. Жамоа финал остонасига келганида мураббий Миржалол Қосимов терма жамоа постига ўтказилади. Унинг ўрнига бразилиялик Зико тайинланади ва мавсумни унинг қўл остида давом эттириб қўяди. Гарчи, Зико клубда қисқа муддат ишлаган бўлсада якунда совринларга эга чиқди. Лекин, ОЧЛ ярим финалида “Аделаида Юнайтед” тўсиғидан ўта олмади. Бунда кўпчилик мураббийни айблади. Футболчилар ҳам унинг машғулотлари зерикарли эканлигини айтишарди. Буни қарангки, 2008 йилги Ўзбекистон кубоги финалида яна “Пахтакор” билан тўқнаш келади. Эндиликда ўтган йилги “лой жанги” финалидаги аламли мағлубият учун реванш олишга жуда яхши имконият юзага келди. 



Бу сафарги ҳал қилувчи баҳс “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилганди.Учрашувни бошқариш чеки тажрибали ҳакам Марат Исмоилов тушди “Шерлар”нинг ҳам таркибида ёмон футболчилар йиғилмаганди. Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов, Андрей Акопянц, бразилиялик ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Фабио Пинто, Зайниддин Тожиевларнинг махоарти рақиб футболчилариникидан кам эмасди. Жамоага Виктор Жалилов устозлик қиларди. Баҳснинг 42 – дақиқасида чарм тўп устаси, олтин тўп соҳиби Ривалдо марказда рақиб ҳимоячиларини чалғитиб тўпни Жасур Ҳасановга узатади. У эса дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очади. 



Билсангиз, ўша йилларда Ривалдо кўпгина маҳаллий футболчиларнинг ўсишига кўмак берган. Қайси маънода, ўзбекистонлик ўйинчилар унга қараб ўзларининг сифатларини ва махоратларини ошириб борган. Ҳусусан Ҳасанов ҳам. Бу икки футболчининг майдонда ўзаро тушуниб ҳаракат қилишлари якунда голсиз тугамасди. Аммо, биринчи бўлимнинг сўнгида Одил Аҳмедов узоқдан зарба йўллаб жамоаларни танаффусга дуранг билан йўл олишига сабаб бўлади. Иккинчи бўлимда Виктор Жалилов ўйинни кучайтириш учун Фабио Пинтони майдонга чиқаради. Зико эса ўзгаришларни амалга оширишга шошилмайди. Боиси, ўйин назорати шогирдларининг томонида эди. Асосий вақт дуранг билан тугагач жамоалар қўшимча экстра таймларга мурожаат қилишди. Овертаймлар бошланиши арафасида “Бунёдкор”да Бақоевнинг ўрнига “сеҳрли таёқча” Анвар Солиев тушди. Унинг ўйинга қўшилиши кўп нарсани ўзгартириб юборди. 




Эндиликда футболчилар марказ орқали Солиевга кетма – кет узатмаларни амалга ошира бошлашди. 101 – дақиқада Сервер Жепаровнинг майдон марказидан узатган тўпидан сўнг Солиев Нестеров билан яккама – якка вазиятда тўпни оҳистагина дарвозани пастки бурчагига йўллайди. 114 – дақиқада унинг ўзи учинчи тўпни киритиб барчасига нуқата қўяди. “Бунёдкор” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқди. Мавсум тугагандан сўнг Зико жамоани тарк этди ва ЦСКА бошқарувини қўлига олди. 2009 йилда ҳам ушбу қарама, қаршилик давом этди. Унда эса “Пахтакор” Андреевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Бу икки гранд клуб ўртасидаги рақобат бугунга келиб янада ошди. Улар қандай шароит бўлмасин доим бир-бирига муносиб қаршилик кўрсатиб келишга ҳаракат қилади. 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.



Ўзбекистон кубоги. Финал.

31.10.2008. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 12 124 томошабин

“Бунёдкор” – “Пахтакор” 3:1. (Асосий вақт 1:1)

Голлар: Жасур Ҳасанов 42, Анвар Солиев 101, 114 Одил Аҳмедов 45

Бош ҳакам: Марат Исмоилов

“Бунёдкор”: Павел Бугало, Гочкули Гочкулиев, Луизао(Хайрулло Каримов, 114), Александр Хвостунов, Саҳоб Жўраев, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Жасур Ҳасанов(Шавкат Саломов, 82), Ривалдо, Улуғбек Бақоев(Анвар Солиев, 90)

Пахтакор: Игнатий Нестеров, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Илҳом Суюнов, Анзур Исмоилов, Андрей Акопянц(Фабио Пинто, 66), Илдар Магдеев(Владислав Кирян, 95), Одил Аҳмедов, Дарко Маркович, Александр Гейнрих(Станислав Андреев, 90+1), Зайниддин Тожиев

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика