RU

Последние новости

12:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония — Ўзбекистон ўйини учун таркиблар маълум  3 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  0 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  0 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   1 10:35Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоанинг бу йиғини барчада имконият борлигини кўрсатиб берди"  0 10:07Флик "Барселона"да ёшлардан фойдаланишни қисқартиришга қарор қилди  0 09:41Футзал. Ўзбекистон бугун Япония билан ўйнайди  3 09:15Жавоҳир Ҳусанов: "Очиғини айтганда, Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олишимни кутмагандим"   1 08:55Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олди?  2 08:30"Андижон" гвинеялик футболчига кўз тикди  4 08:06Рубин Хебай "Сўғдиёна" билан хайрлашди  1 03:10Бундеслига. “Байер” меҳмонда “Айнтрахт”ни мағлуб этди, “Бавария” эса “Гамбург”ни мағлуб эта олмади  0 03:10А Серия. "Наполи" ўз уйида "Фиорентина"дан устун келди  0

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди" Новости

Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Шўртан" - "Қизилқум" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Гувоҳи бўлдингиз, жуда оғир ўйин бўлди. "Нефтчи" билан ўйиндан кейин футболчиларимизда толиқиш ҳолатлари бор эди. Шунга қарамай бугунги баҳс учун яхши тайёргарлик олиб бордик. Бугунги ўйинда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимда кўп вазиятлар яратдик, бироқ булардан фойдалана олмадик. Гол урган бўлсак-да, биринчи бўлим охирида барибир дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда омад биз томонда эди, йигитларимга раҳмат айтаман, борларини беришди. Улардан бугун мамнунман.

- Биринчи давра якунланди. Давралар оралиғидаги ўзгаришлар, режалар қандай?

- Албатта, ўзгаришлар бўлади. Ўзгаришлар матбуотда эълон қилинади. Икки-уч футболчи олиб келиш ниятимиз бор. Янги қон бўлса, жамоада ўзгариш бўлади. Олдимизда бир ой бор, ишлаймиз. Иккинчи даврага тайёргарликни 12-13 июлдан бошлаймиз. Дастлабки 10 кун тайёргарлик Навоийда бўлса, қолган кунлари Тошкентда бўламиз деб режалаштиряпмиз. Навоийдан келиб, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман. Уйларига яхши етиб олишсин ва доимо соғ-саломат бўлишсин. Ҳаммаларига раҳмат.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика