RU

Последние новости

21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  1 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  2 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  11 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6

Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди" Новости

Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"

Суперлиганинг 15-тури доирасида "Шўртан" - "Қизилқум" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Тенг жамоалар ўртасида кураш бўлди. Ўз хатоларимиз эвазига голлар қўйиб юбордик. Афсуски футболчиларимиз тўп йўқотилишига тайёр эмасди. Шу иккита гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Шерзод Аъзамов "Шўртан" мураббийлар штабига қўшилиши ҳақида хабарлар чиқди. Бу маълумот ростми?

- Мураббийлар штабини раҳбарият ҳал қилади. Шерзод Аъзамовни мураббийлик лицензияси мавжуд эмас. Билмадим. Буни раҳбарият қилади. Мураббийлар штабида ишлаш учун камида А лицензия бўлиши керак. 

- Сирожиддин Қўзиев жамоадан кетадими?

- Бугунги ўйинда Қўзиев каби футболчиларнинг йўқлиги сезилди. Сирожиддин Қўзиев Ҳиндистон жамоасига ўтди. У легионерга айланди. Шартномасида хориждан яхшироқ таклиф бўлса, қўйиб юборишимиз кераклиги борасида банд бор эди. 

- Биринчи давра якунланди. Режалар қандай?

- Футболчилар оламиз, жамоани кучайтирамиз. Ҳар бир чизиқда рақобат юзага келтирамиз. Тажрибали футболчиларни ҳам кўз остимизга олиб қўйганмиз ва уларни ҳам жамоага таклиф қиламиз. Шунингдек, фикрлари яхши бўлган ёш футболчиларни ҳам жамоага олиб келамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика