Рабьонинг онаси: "ПСЖ президенти ўз қўллари билан жамоани яксон қилди"
29 апр 2019 11:48
Новости
Рабьонинг онаси: "ПСЖ президенти ўз қўллари билан жамоани яксон қилди"
ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьонинг онаси Вероник Рабьо жамоанинг омадсизликларида клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфини айблади.
"Сўзлари учун Атем Бен-Арфадан миннатдорман. У ўғлимни қўллаб-қувватламаганида ҳозир бу гапларни айтмаган бўлардим. Ҳар доим атрофдагиларни ҳурмат қилиш керак. Агар бундай қилмасангиз қимматга тушасиз. Бир куни Адриен ҳам ПСЖга қарши ўйнаб, уларга муаммо туғдиради деб ўйлайман. Чунки бу ҳаёт.
Клуб президенти адолатсиз қарор қабул қилди, буни ҳамма билади. У ушбу ишни амалга ошириб, жамоани захарлади ва беш ойдан сўнг натижани кўриб турибмиз. Клуб президенти ўз қўллари билан жамоани яксон қилди, чунки у инсонийлик ҳақида унутди" - дейди футболчининг онаси.
Комментарии