RU

Последние новости

07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  1 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  21 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  20 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  2 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  9 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  165 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  9 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди Новости

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди

"Пахтакор" жамоаси ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Райян" жамоасини қабул қилди.

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. 4-тур
"Пахтакор" (Ўзбекистон) – "Ал Райян" (Қатар) 0:1
Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Такебе Ёсуке, Хамамото Юсуке (Япония)
Захира ҳаками: Араки Юсуке (Япония)
ВАР: Кимура Хироюки (Япония)
АВАР: Танимото Рё (Япония)
Назоратчи: Али Аҳмад Ал Траифи (Саудия Арабистони)
Комиссар: Асеп Сапутра (Индонезия)

"Пахтакор" - 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов (99.Улуғбек Ҳошимов, 74), 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Хожиакбар Алижонов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 74), 22.Умар Адҳамзода (44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 86), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (40.Кими Мерк, 86), 30.Отабек Жўрақўзиев (6.Муҳаммадали Ўринбоев, 46), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов
Захира: 1.Никита Шевченко, 35.Павел Павлюченка, 2.Беҳруз Асқаров, 15.Диёр Ортиқбоев, 33.Дониёр Абдуманнопов, 77.Дилшод Саитов.

"Ал Райян" - 48.Пауло Виктор, 2.Мурад Нажи, 3.Ҳазим Аҳмад, 4.Жулиен де Сарт, 5.Давид Гарсия, 6.Абдулазиз Хотим (16.Абдулраҳмон Ал Ҳарази, 90+6), 8.Маҳмуд Хассан (33.Амид Маҳаджан, 90+3), 10.Рожер Круг (62.Жошуа Бренет, 90+3), 13.Андре Фонсека, 18.Франсиско Жинелла (55.Муҳаммад Солиҳ, 46), 77.Ашраф Бенчарки
Захира: 1.Фахад Юнис, 7.Родриго Табата, 14.Адел Бадер Ал Ахмад, 15.Тамем Мансур, 17.Муҳаммад Сураг, 20.Холид Али Бинсаба, 22.Сами Белди, 27.Али Ахмад.

Огоҳлантириш: Андре Амаро (45), Ҳазим Аҳмад (82), Сардор Собирхўжаев (84).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+3. "Пахтакор"да ўйини давом эттириш хоҳиши йўқдек кўринмоқда.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Пахтакор" таркибида яна икки ўзгариш бўлди. 

84. Собирхўжаев қўполлик учун огоҳлантирилди.

82. Ҳазим Аҳмад вақт чўзгани учун огоҳлантирилди.

80. Алижонов бир нечта рақибидан ўзиб кетиб, жарима майдонига пас берди, ҳимоячилар тўпни қайтарди.

74. "Пахтакор" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

72. Хавфли вазият! Бурчак узатмасини меҳмонлар голга айланишига бир баҳя қолди. Якуний узатма ноаниқ кўриниш олди.

71. "Ал Райян" бурчак зарбаси ишлаб олди. 

68. Умарзоданинг чап қанотдан марказга узатган тўпини Виктор эгаллаб олди.

66. Гол ўтказиб юборганидан кейин "Пахтакор"да шиддат етишмаяпти. Биринчи бўлимда нисбатан яхшироқ "Пахтакор"ни кўргандик.

60. Алижоновнинг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

57. Меҳмонлар томонидан йўллаган зарбасини Назаров тўпни қайтарди.

51. ГОЛ! "Ал Райян" ҳисобни очди! Аҳмад Ҳазим узоқ масофадан Владимир Назаровнинг устидан тўпни дарвозага ошириб қўйди! Меҳмонларнинг илк хавфли ҳужуми голга айланди.

49. Алижонов рақиб жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ ҳимоячилар бунга йўл қўймади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Икки жамоа таркибида биттадан ўзгариш амалга оширилди.

Тайм якунланди. Биринчи бўлимда "Пахтакор" яхши ўйнади, кичик устунликка эришди, аммо ҳужумларни якунлашда самарадорлик етишмади. Ҳамдамов ва Алижонов бошқа жамоадошларига қараганда яхшироқ ҳаракат қилди, назаримда.

45+3. Алижоновнинг хавфли зарбасини Виктор қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Черанга нисбатан қўполлик ишлатган Андре Амаро огоҳлантирилди.

43. Собирхўжаевнинг зарбасига рақиб футболчиси "блок" қўйди.

37. Алижоновнинг узаатмасидан сўнг ҳужумда дарвозабонга нисбатан фол ишлатилди.

34. Бўриевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди.

30. Жўрақўзиев кўнгилдагидек ҳаракат қила олмаяпти, назаримда. Ҳужумчи рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ негадир секин ҳаракат туфайли рақиб ҳимоячиси ундан тўпни олиб қўйди.

26. Хавфли вазият! Дастлаб Ҳамдамов қарама-қарши қанотга узатма амалга оширди, Алижонов тўпни тўхтатмасдан марказга пас берди, Жўрақўзиев эса тўпга улгурмади.

23. Бўриев майдон марказидаги ҳаводаги тўп учун курашда рақиб футболчисига нисбатан қоида бузди.

19. Азмиддинов жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

16. Зарба! Ҳамдамовнинг чап қанотдан узатган тўпига бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб,  майдонни тарк этди.

16. Черан бурчак зарбаси ишлаб олди, унинг дарвоза томон зарба йўллашига рақиб ҳимоячилари имкон беришмади.

12. Зарба! Ҳамдамовнинг узатмасидан сўнг Жўрақўзиев бош билан зарба йўллади, аммо тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

11. Адҳамзода рақиб яриммайдонида қўполлик ишлатди. ҳакам уни биринчи гал кечирди.

6. Зарба! Собирхўжаев рақиб жарима майдонида чап оёқда аниқ зарба йўллади, Виктор сейв намойиш этди.

5. Бенчарки бир нечта рақиб футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдонига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ якунда тўп унинг ўзидан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

2. Хавфли вазият! Босим натижасида мезбонлар қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди. "Ал Райян" ҳимоячиси дарвозабонга пас беришда сусткашликка йўл қўйди, бироқ қатарликлар посбони сўнгги лаҳзада "Пахтакор" ҳужумчиси билан тўп учун курашда илдамроқ ҳаракат қилди.

1. Ўйин бошланди. "Пахтакор" сариқ, "Ал Райян" қизил-қора рангли либосда ҳаракат қилади. 

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика