RU

Последние новости

00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  0 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  3 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  4 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  2 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  3 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  1 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  8 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  1 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  5

16 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси Новости

16 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси

2025 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ғолиблиги учун 16 клуб кураш олиб боради. Бу эса табиийки ўйинлар сонинининг ошишига олиб келади.

2019 йилдан буён Суперлигада 14 клуб иштирок этиб келаётган бўлиб, мусобақада ўйинлар сони 182 тани ташкил этаётганди. Келаси мавсумдан бошлаб эса ўйинлар сони 240 тага етади. Яъни, ҳар бир клуб 15 тадан уй ва сафар учрашувида майдонга тушади. Мамлакат кубоги учрашувларини ҳам қўшиб ҳисобласа, Суперлиганинг халқаро майдонда иштирок этмаётган жамоаси учун мавсум давомида минимум 33 та расмий ўйин кафолатланади.




ПФЛ режасига кўра, Суперлигада 16-ўрин билан кифояланган клуб Пролигага тушиб кетади. 12-15-ўринлар эса мусобақадаги ўрнини сақлаб қолиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этади. 12-ўринда бораётган жамоанинг ҳам хавф остида бўлиши совринли ўринлар учун курашдан чиқиши мумкин бўлган таҳминан 6 тадан 10 тагача клубни мавсум давомида хушёр бўлишга ундаши мумкин.

Плей-офф ўйинлари финалдек ўтиши учун одатга кўра ҳар бир тўқнашув фақат бир мартадан ўтказилади. Унинг биринчи босқичида мавсумни 15-ўринда якунлаган клуб 12-жамоа майдонига сафар этади, шунингдек, 13-ўриндан жой олган жамоа 14-жамоани ўз уйида қабул қилади. Яъни, мавсумни нисбатан юқорироқ ўринда якунлаган жамоанинг имконияти бироз кўпроқ бўлади. Аммо якунда плей-офф иштирокчилари орасида нисбатан яхшироқ позицияда турган клуб ҳам Суперлига билан хайрлашиши мумкинлигини ҳисобдан чиқармаслик керак.

Биринчи босқич ғолиблари Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолади. Мағлуб клублар эса иккинчи босқичда ўзаро майдонга тушади. Беллашув мавсумни юқорироқ ўринда якунлаган жамоа майдонида ўтказилади. Иккинчи босқични ҳам мағлубият билан якунлаган жамоа плей-оффнинг сўнгги босқичини Про Лиганинг иккинчи жамоаси майдонида ўтказади.




Суперлига иштирокчилари сонининг 16 тага етказилиши лицензиялаш талаблари билан боғлиқ ҳисобланади. Яъни, ўтган 5 йил давомида ПФЛ айнан мана шу сабаб туфайли 16 талик формат таклифига қарши чиқиб келган. Аммо сўнгги икки мавсум якунига кўра Ўзбекистон ОФК лицензиялашида фаоллик кўрсатди ва бугунга келиб 19 та клуб ОФК лицензиясига эга бўлди.

Суперлига учун плей-офф ўйинларини Суперлига иштирокчилари бошлаб бераётгани ҳам бежизга эмас. Боиси, мусобақада клублар сонинининг 16 тага етказилиши Пролигада лицензиялаш билан боғлиқ айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан плей-офф ўйинларига Пролиганинг бир нечта клубини жалб этишга ПФЛ ҳозирча тайёр эмас. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилги мавсумни Про Лига ғолиби сифатида якунлаган жамоа Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олса, мусобақанинг иккинчи жамоаси яримта йўлланмани бутун қилиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этишига тўғри келади.

ПФЛ шу ва бошқа режаларни тез орада ўтказиладиган ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳимоя қилади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

+5   
06 ноя 11:36:51
Алишер Алишер
Диёрни омадини берсин ҳар қалай нимадур чиқаришга уринаяпди
+3   
06 ноя 11:42:42
MEKSIKA-2011
Зўр омад ПФЛ ва Диёрга!!
+2   
06 ноя 13:20:10
Аббосхужа
Ответ на комментарий пользователя Serdar Serdar
Мақсад Локоматив ва Металлур клубларини супер лигада олиб қллиш
Раҳмат сизга! Ман ҳам худди шу фикрда эдим. Лекин 12 чи ўриндаги жамоа ҳам про лигага тушиб кетиш хавфи борлиги, охиригача курашишга сабаб бўлади. Ҳозир кўряпмизку жадвал ўртасидаги жамоалар номигагини майдонда юриб, ўйинни ўтказиб қўйишяпти. Чунки уларга юқори ўрин ҳам бўлмайди ва прога ҳам тушиб кетмайди.
+1   
06 ноя 20:14:03
Muattarxon Qobilova
Зор карор болибди
+1   
06 ноя 18:17:22
Xojakbar Xaitov
Бу шартларга 16- та каммандани молиявий томондан кучи етмийди
+1   
06 ноя 16:39:24
RADIANT_1
Haqqattan 10ta yoki 8ta qoldirib 4 marta o'ynasin Jami 36ta tur bo'ladi shunda. Daxshat!!! Nima keragi bor juda ko'p klubni. Shundog'am stadion, maysalar talabga javob bermaydi. Rasxodam kamayadi. 1/2/3 - sovrinli o'rinlar bo'ladi. 4/5-o'rinlar ham shu 3talikka kirish uchun kurashsa, 8/9/10 -o'rinlar tushib ketsin. 6/7lar ham jon saqlab qolishga o'ynaydi. Shunda zo'r bo'ladi.
+1   
06 ноя 15:08:58
Akrom Tuychiyev
10 jamoa qoldirish kerak. 4 davrali qilib 36 ta tur buladi. Xar bir jamoa bir birlari blan 4 marta oʻyin oʻtkazadi shunda.
+1   
06 ноя 14:43:48
Dilmurod tog'a
Бизда 16та жамоа учун суперлигага мос уйинчи йук аслида 8та клуб 4даврали чемпиоат ташкил килиш керак шунда интрига ва уйин сифати ошади
+1   
06 ноя 14:30:02
MU NavbaxorN1
Уйинлар сонини оширишни бошка йули хам бор 12жамоа 2 давра 22тадан уйин 1чи 6чи уриндаги(медаллар учун)7чи 12чи уриндаги жамоалар (лигада колиш учун) уртасида яна 2давра уйин +10 та уйин жами 32та уйин бу хам бир вариант зато интрига купрок айникса +10 уйинларда!
+1   
06 ноя 13:43:50
Bahodir
Ответ на комментарий пользователя Serdar Serdar
Мақсад Локоматив ва Металлур клубларини супер лигада олиб қллиш
Bu qarorga endi kelingan boʻlsa shunaqa deyishizga asos boʻlar edi. Bu qaror joriy mavsum boshlanmasdan oldin eʼlon qilindi unda Metal bn Loko oxirgi oʻrinlarni olishini vanga ham bilmagan
+1   
06 ноя 12:40:57
Sanjar-sanjar
Bu faqat rasxod. Umaman ahmoqona qaror.
+1   
06 ноя 12:39:10
Mansur90
Endi pro liga bilan birinchi ligani farqi bo‘lmas ekanda quyi ligalar kuchsizlanadi super ligada navbatchi kulublar ko‘payadi
+1   
06 ноя 12:34:47
Jons
O'yinlar soni ko'p bo'lgani yaxshi, endi har bir jamoa yoshlarga ham imkon berish kerak, qayerdagi legionerlarga emas. Yoshlarda nimalardur bor, ulaga to'g'ri yo'l ko'rsatadigan murabbiylar afsuski kam, hammasi hozirgi natijani o'ylaydida yoshlarga imkon bermaydi. O'zi asli eng mukammali 20 talik, bizni jamoalar saviyasi va infratuzilmasi bunga javob berolmaydi.
+1   
06 ноя 12:07:33
Serdar Serdar
Мақсад Локоматив ва Металлур клубларини супер лигада олиб қллиш
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика