Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"
05 дек 14:32
Новости
Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"
Футбол мусобақаларининг гултожи бўлган мундиалда иштирок этиш барча терма жамоаларнинг мақсади ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси бу йил тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Бугун эса қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Даврон Файзиев фикрларини билдирди.
"Қуръа ташлаш маросимини барча қатори мен ҳам кутяпман. Истардимки, терма жамоамизга Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал рақиб бўлишини истардим. Негаки, кучли жамоалар билан рақобат қилишдан қўрқмаслигимизни кўрсата олдик. Бекордан бекорга Жаҳон чемпионатига чиқиб қолганимиз йўқ. Қуръада яхши рақиблар рўбарў келишини тилаб қоламан", – деди Даврон Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии