RU

Последние новости

00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  0 00:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Ювентус" (онлайн ҳисоб)  9 23:35Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор"ни қабул қилмоқда: Шомуродов асосийда, Алиқулов захирада. Аббос эса қайдномада йўқ  0 23:24ЕЧЛ. "Челси" – "Аякс", "Айнтрахт" – "Ливерпуль" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  5 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  13 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  5 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  2 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6 20:39ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"  121 20:23Алаба "Реал"дан янги шартнома хоҳламоқда, клуб эса йўқ  1 19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  14 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз" Новости

"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"

"Андижон" жамоасининг Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиши ўзбек футболидаги катта воқеа сифатида тарихга кирди, чунки бунга қадар кубок Тошкент клублари ва "Насаф"ники бўлаётганди.

 Эндиликда "бургутлар" кейинги мавсумда ОЧЛда иштирок этади, лекин бунинг учун маълум бир талабларни бажариш керак бўлади. Хўш, бу борада тайёргарлик қандай кетяпти? Шу ва бошқа саволлар билан клуб бош директори Элбек Саматовга юзландик.

- "Андижон" жамоаси учун бу йилги мавсум қандай ўтмоқда? Мавсум бошида қўйилган вазифалар, ўйланган режаларга қанчалик мос ўтяпти? 

- Суперлиганинг биринчи даврасини яхши ўтказдик деб бемалол айта оламан. Иккинчи даврани эса қониқарсиз тарзда ўтказмоқдамиз. Кубокда ўзимиз ўйлагандан ҳам яхшироқ натижа қайд этдик ва ғолиб чиқдик. Мавсум бошида мақсадимиз кучли бешликка кириш эди. Умуман олганда мавсум кўнгилдагидек кетяпти. Масалан, 2 ва 11-ўриндаги жамоа ўртасида фарқ йўқ, чунки ҳеч нарса бермайди. Кубокни олган ҳолда ОЧЛга йўлланмани қўлга киритдик. 

-  Кубокка эга чиқиш раҳбар сифатида қандай таассурот, ҳиссиётларни берди? Ичингиздан нима ўтди? 

- Таассуротлар жуда кучли бўлди. Кун ўтган сари катта иш қилганимизни тушуниб боряпман. ОЧЛ-2 турнирида ҳам муносиб иштирок этамиз.


-  Селекция ишлари ҳақида. Бу йилги трансферлар, янги футболчилар қанчалик самара келтира олди, раҳбарият, мураббийлар қониқдими? 

- Умумий олганда кўнгилдагидек бўлди. Янги келган футболчилар ютуқларимизга ўз ҳиссаларини қўшди, дея оламан. Дейлик, Рустам Турдимуродов, Шаҳром Самиев, Бектемир Абдуманнонов ва бошқалар ҳам ўзини кўрсатди. 

-  Кейинги йил жамоа ОЧЛда ўйнайди. Бунинг учун талабларни бажариш бўйича ишлар бошланганми? Стадиондаги шароитлар ва ҳоказо...

- Албатта, ОЧЛда ўйнашнинг ўзига яраша талаблари борлигидан хабардормиз. Бунинг учун вақтимиз бор. Декабрь ойидан бошлаб стадионимизни талабларга мос ҳолатга келтиришни бошлаймиз. Бундан муаммо йўқ. Бизнинг ПФЛ бошқа давлатларга қараганда клубларга бу борада вазифаларни юклаб келяпти. Шу сабабли аксарият талаблар бажариб бўлинган. Медиа трибуна, МТРКга, мухлисларга шароитлар яратилиш устида иш олиб борилади. Насиб қилса, рақибларни Андижонда қабул қиламиз.



- ОЧЛни ҳисобга олганда "Андижон"нинг таркиби қандай кўринишда бўлиши мумкин? Табиийки мухлислар янгиликлар кутади, халқаро мусобақаларда тажрибали номлар ҳам керак... 

- Таркибимизни бунданда кучлироқ қилишимиз керак бўлади. Ҳаттоки, чемпион жамоа ҳам кучайишни истайди. Биз ҳам бу бўйича ишлар олиб борилмоқда. Футболчилар билан музокаралар давом этмоқда, жараён кетяпти. Яқин кунларда бу нарса амалга ошади ва эълон қиламиз. 

- Клубда қарздорлик билан боғлиқ муаммолар йўқми? Футболчилар, бошқа ташкилотлардан... 

- Бу борада жиддий муаммолар йўқ, футболчилар олдида ҳам қарздорлик йўқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика