RU

Последние новости

00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  31 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  29 00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  12 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  28 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  36 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли" Новости

Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"

"Машъал" - "Бухоро" (0:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Машъал" бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.

"Аввало "Бухоро"ни Cуперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман. Биз бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. "Бухоро" жарима зарбалари ва стантдартлардан яхши ишлашини ўргангандик ва қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик, ҳужумлар уюштирдик гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Афсуски "Бухоро" вақт чўзиш ва ётиб олишлар билан вақтни ўтказди. Уларга очко кўпроқ керак эди, агар бугун улар очко йўқотса аҳволи қийинлашарди, рақиб натижага эришди", - деди Асрор Алиқулов. 




- Мураббий сифатида "Машаъл"ни иккинчи марта Суперлигага олиб чиқдингиз, бу билан табирклайман. Бугун футболчилар қандайдир "Бухоро" жамоасини руҳий томонлама ютгандек кўринди. Жамоаингиз Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб бўлгани учун шундай кўриндими?

- Айтдимку, учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Билмадим айрим футболчиларимиз "Бухоро"ни осон ютамиз деб хаёл қилишдими. Лекин биз оғир ўйин бўлишини билгандик. Дуранг ҳам мусобақа жадвалида биринчи ўринни нақд қилишимизга етарли эди, бугунги мағлубият "Бухоро"ни бизга анча яқинлаштирди.

- Бугун "Бухоро"нинг 5 нафар футболчиси сариқ карточка олди. Вақт чўзишлар кўпайиб кетди. Умуман олганда "Машъал" рақибнинг бунақа найрангларга тайёр эмас экан...

- Энди бу кўпроқ футболчилардан маҳорат талаб қилади. Захирадан ўйинчилар туширдик, кўриниб турибдики ҳали маҳорат кам. Бу албатта йиллар ва ўйинлар ва тажриба тўплаш натижасида келади. Про лига етакчилигини сақлаб қолишга охиригача ҳаракат қиламиз.

- Учрашувнинг 85-дақиқасида "Машъал" ҳужум қилаётган вазиятда тўп "Бухоро" ҳимоячисининг қўлига тўп тегди. Буни такрорий вазиятда яққол кўрдик. Мураббий сифатида фикриз қандай Про лигага ҳам ВАР керакми?

- ВАР бўлса ҳаққонийлик бўлади. Энди ҳар бир ўйинга ВАР билан таъминлаш қийин. Клуб ўз ёнидан харажат қилиб олиб келади. Агар бунақа ҳодиса бўлишини билганимзда раҳбарият олиб келган бўларди. Ҳакам ҳам у вазиятда узоқда эмас эди вазиятга жуда яқин эди, кўрмади дея олмайман, кўрмасликка олган бўлиши мумкин. У ҳолат қийин ҳолат эмас эди ҳакам учун жуда яқин эди тўп яққол қўлга текканлиги кўриниб турганди, шунинг учун мен бирор нарса дея олмайман!

- "Машъал" жамоаси Cуперлигага чиқди. Жамоа Суперлигага қандай тайёргарлик олиб боради? Янги футболчилар жалб қилинадими ёки бор ресурсдан фойдаланиладими?

- Янгиларни жалб қилиш қийин бўлади, уларда талаб ҳам юқори. Суперлига жамоаларида ҳам футболчилар танқислиги бор ва кўп клублар легионерлар хизматидан фойдаланишмоқда. Жамоа раҳбарияти бу борада иш олиб борябди ҳаммаси молиявий томонга ва футболчиларни кўндира оладиган маблағ бўлса, ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Трансферлар борасида ишлар олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика