RU

Последние новости

08:26"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   0 08:05Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  1 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0 03:45Европа Лигаси финал. "Аталанта" - "Байер" 3:0   1 02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  6 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  101 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  12 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат Новости

20 ёшида “Ордабаси”га йўл олган Одилбек Абдумажидов билан суҳбат

Ўзбекистон U-23 термаси аъзоси Одилбек Абдумажидов фаолиятини Қозоғистон чемпионати иштирокчиси “Ордабаси” билан шартнома имзолади.

Футболчи куни кеча янги жамоасидаги илк учрашувини "Махтаарал"га қарши ўтказди. Ўйиндан кейин футболчи билан суҳбатлашдик. 

- Ўйин жуда яхши ўтди. Кучли ёмғир ва шамол остида кечди. Легионер сифатида ўйнаш бошқача бўларкан. Яхшироқ таассуротлар қолди. Бир сўз билан айтганда, дебютимдан қониқиш ҳосил қилдим. Кейинги ўйинларда ҳам жамоага ёрдам бериш истагидаман. 

- “Ордабаси”га ўтишингиз қай тариқа амалга ошди?
- Биласизми, “Металлург” билан икки йиллик шартномам бор. Бу ерга ижара асосида келдим. Бекободликлар билан Туркиядаги ўқув-йиғин олиб бораётган вақтимизда “Ордабаси”дан қизиқиш бўлди. Ўзаро гаплашган ҳолда янги жамоага ижара асосида ташриф буюрдим.

- Ўзбек клубларидан таклифлар бўлмадими?
- Юқорида айтганимдек, “Металлург” билан шартномам борлиги учун ҳам бошқа жамоалардан таклифлар бўлгани йўқ. Кейин мен ҳам бу ҳақида ўйлаётганим йўқ эди. 

- “Ордабаси”ни танлашингизга пул ҳам муҳим роль ўйнадими?
- Йўқ. Мен “Ордабаси”дан таклиф бўлганидан сўнг оила аъзоларим ва “Металлург” раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда бир қарорга келдим. Пул роль ўйнагани йўқ. Қолаверса, янги жамоамда катта маош олмайман. Европанинг бошқа кучли чемпионатларига йўл олишимга “Ордабаси” трамплин вазифасини ўтаб беради деган умиддаман. Худо хоҳласа, келгусида янада кучли жамоаларда ўйнаш имкониятига эга бўламан. 

- Жамоа ўз олдига қандай мақсадлар қўйган?
- Бу йил жамоанинг асосий мақсади ёшлар билан яхши ишлаш ва иқтидорлиларни кашф қилиш экан. Ҳозирги кунда жамоа чемпионатдаги энг ёши ҳисобланади. Шу жиҳатлари ҳам менинг “Ордабаси”га ўтишимга бош омил бўлди. 

- Шу йил Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этади. Айтингчи, терма жамоа вазифани бажара оладими?
- Албатта. Бизда кучли футболчилар йиғилган. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. Мухлисларга ғалабалар тақдим қилиш истагидамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика