RU

Последние новости

14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  0 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  1 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  0 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  4 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  5 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  16 11:40Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади  0 11:20Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  5 10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  3 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  17 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  4

Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ Новости

Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Андижон" – "Металлург" учрашувига қўшиб берилган дақиқаларда "Бобур Арена" билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолат рўй берди.

Мухлислар томонидан майдонга улоқтирилган жисмлардан бири "Металлург" шифокорининг бошига тегиб, уни жароҳатлади (ВИДЕО).

"Бобур Арена"га ташриф буюраётган андижонлик ишқибозлар ўз фаоллиги ва ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган бўлса-да, айрим кишиларнинг мана шундай ҳатти-ҳаракатлари футбол гўзаллигига путур етказаётгани ачинарли ҳолат. Афсуски, клуб ва секторларда жойлашган фаолларнинг бундай ҳаракатларга қарши кураши самара бераётгани йўқ. Мухлислар ҳаракати Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. 

Шунингдек, "Металлург" шифокори жароҳат олган вазиятда Андижон футболчиси Владимир Бубанья ўзини профессионал футболчига хос тарзда тута билмади. Жамоа етакчиси сифатида у мухлисларни тинчлантириш ўрнига жароҳатланган шифокорга нисбатан қўпол ҳаракатларни амалга оширди. Лига футболчининг бу каби ҳаракатига тоқат қилмайди. Футболчилар саломатлиги учун масъул шахсга нисбатан ҳатти-ҳаракати учун Бубаньяга Лига томонидан берилган лицензия вақтинчалик қайтариб олинади. Тартиб-интизом қўмитасининг қароридан кейингина мазкур масала тартибга солинади.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика