RU

Последние новости

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  0 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (0:3) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Авваламбор футболчиларимизга катта раҳмат. Бугун майдонга тушган ҳамма қаттиқ меҳнат қилди, ғалабага бўлган иштиёқ шундоқ кўриниб турди. Натижада йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Лекин кураш ҳали тўхтагани йўқ, олдинда янаям муҳим баҳслар кутмоқда.

- Фуболчиларни алмаштириш борасида фикрингиз?

- Бизга шунга мажбур эдик, чунки кимдир толиқиб қолди, кимдир кичик жароҳат олди. Беш кундан яна ўйин ўтказамиз, ҳамманинг соғлиғи ҳақида ўйлашимиз лозим. Бу ўринда тезроқ тикланиб олишимиз керак бўлади.

- Сизнингча, "Хоразм" хавфли ҳудудни тарк этдими? 

- Йўқ ҳали. Биз ҳамон қийин вазиятдамиз. Борган сари ўйинлар кам қоляпти, курашмасак бўлмайди. Бугун олти очколи ўйинни ўтказдик. Агар ютқазиб қўйганимизда жуда қийин вазиятга тушиб қолган бўлардик. Суперлигада қолиш учун астойдил кураш кетяпти, биз ҳам ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Худди биринчи даврадаги каби бугун ҳам жамоангиз "Машъал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу ҳақда фикрингиз?

- Ҳар икки даврада "Машъал"ни мағлуб этган бўлсак-да, бу осон бўлиб қолгани йўқ. Иккала учрашув ҳам қийин ўтди. Ким биринчи гол урса устунлик шу жамоага ўтди. Яна бир бор шогирдларимга ғалаба учун раҳмат.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика