RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  10 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  109 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди Новости

“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди

Теги :  Ордабаси
Улар клуб президентининг истеъфосидан норози.

Қозоғистон кубоги доирасида Чимкентда бўлиб ўтган “Ордабаси” – “Актобе” ўйинида жанжал келиб чиқди.

Ўйин давомида “Ордабаси” мухлислари бойкот эълон қилиб, стадионни тарк этишди. Чунки клуб президенти Бауржан Абдубаитов яқинда истеъфога чиққанди. Мухлислар клуб тарихидаги энг титулли раҳбарнинг кетишига қарши. Уларнинг фикрича, Бауржон Тўйшибеқули ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этмаган.

Стадионда Чимкент ҳокими ўринбосари Сарсен Куранбекнинг номини айтиб бақирганлар кўп эди. С.Қуранбек “Ордабаси” футбол клуби директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Танаффус вақтида мухлислар қаршисига Бауржан Абдубаитовнинг ўзи чиқди. У мухлислардан хотиржам бўлишни сўради.

Аввалроқ “Ордабаси” клуби президенти истеъфога чиққани ҳақида хабар берилганди. Клуб расмий баёнотида у соғлиғи сабабли ўз лавозимини бўшатгани айтилган.

Абдубаитов Чимкент жамоаси раҳбариятига 2022 йилнинг бошида келганди. Икки йил ичида у клуб билан Қозоғистон кубоги ва Қозоғистон чемпионатида ғолиб чиқди. Ҳозирда клуб сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепади. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика