RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Каио Жуниор: "Эртанги ўйиндан олдин иккала жамоанинг имконияти тенг" Новости

Каио Жуниор: "Эртанги ўйиндан олдин иккала жамоанинг имконияти тенг"

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Шабаб" учрашувидан олдин иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг биринчи қисмида "Ал Шабаб" бош мураббийи Каио Жуниор ва легионер Карлос Вильянуэва қатнашди.

 "Барчага хайрли кун. "Бунёдкор" жамоасини бу босқичга чиққани билан табрикламоқчиман. Бу ажойиб стадионда ўйнашдан хурсандмиз. "Бунёдкор"да икки дўстим Зико ва Луиз Фелипе Сколари ишлаб кетган. Ўтган йил худди шу босқичда "қалдирғочлар" "Ал Жазира"ни мағлуб этишганди. "Бунёдкор" янги мавсумдаги илк расмий учрашувини ўтказади, биз эса мавсумнинг ярмида турибмиз. Бу ўйинга таъсир қилиши мумкин", - дейди Каио Жуниор.

"Ўйин қийин кечиши тайин, сабаби рақиб майдонида ўйнаймиз. Иккинчидан улар ўз мухлислари қаршисида ўйнашади. Бу икки омил ўйин оғир ўтишига олиб келиши мумкин. Аммо биз Ўзбекистонга ғалаба учун келганмиз", - дейди ярим ҳимоячи Карлос Вильянуэва.



- "Бунёдкор" Дубайда 6та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Бу ўйинларни кузатдингларми?
- Албатта бу бизнинг ишимиз, рақибни ўрганиш. Аммо ўртоқлик учрашуви ва расмий ўйинлар мутлақо бошқа бошқа нарсалар. Москванинг "Локомотив" клубига қарши ўтказган ўйинини кузатдик. Барча ўйинларни кузатиб бордик.

- Араб жамоаларига қарши тезкор ўйин намойиш этишади. Бунга тайёрмисиз?
- Биз жисмоний томонлама тайёр ҳолатдамиз. Сабаби биз мавсумнинг ўртасида турибмиз. Барча футболчиларим эртанги ўйинга тайёр.

- Жамоа охирги ўйинларда ижобий натижалар қайд эта олмаяпти. Футболчиларга бу руҳий томонлама ёмон таъсир қилмайдими?
- Тўғри таъкидладингиз. Охирги 4 ўйинда ғалаба қозона олмадик. Мағлубиятларга айрим футболчиларнинг индивидуал хатолари эвазига қайд этилмоқда. ОЧЛ бошқа мусобақа.

- "Ал Шабаб" ОЧЛда сафарда 11та ўйин ўтказган ва 2та ғалабага эришган. Эртага ҳам жамоа сафарда ўйнайди?
- Мен тарихни ҳурмат қиламан. Лекин футбол айни пайтда ўйналади ва биз эртага ғалаба қозонишга уринамиз.

- Ўйин битта учрашувдан иборатлигига қандай қарайсиз?
- Менимча имкониятлар тенг. Иккала жамоада ҳам гуруҳ босқичига чиқиш учун имконият мавжуд.

- Азиз Ҳайдаров ҳақида фикрларингиз. Ўйиндан олдин нималар ҳақида маслаҳатлашдинглар?
Карлос Вильянуэва:
- Ҳайдаров жамоанинг энг етакчи футболчиларидан бири. Унинг жамоадаги ўрни катта. Тайёргарликда Ҳайдаровнинг катта ёрдами тегди. Бир неча йиллар олдин жамоа ОЧЛда қанчалик кучли ўйин намойиш этганини гапириб берди.

- Тошкентга ўзингиз истаган барча футболчиларни олиб келдингизми?

- Барча ўйинчилар эртанги баҳсга тайёр. Таркиб борасида бизда муаммо йўқ.

- Бир неча йил олдин Хосе Луис Вильянуэва ўйнаганди. Сиз у билан қанчалик танишсиз?
Карлос Вильянуэва:
- Албатта уни танийман. У билан бирга ҳам ўйнаганмиз. Хосе Луис Чилида машҳур футболчилардан бири эди. Ажойиб тасодиф шундайки Вильянуэва фамилияси у қадар машҳур эмас. Иккаламиз ҳам Ўзбекистонда ўйнаганимиз ажойиб тасодиф.

- Охирги йилларда БАА клублари ОЧЛда у қадар яхши иштирок эта олишмаяпти. "Ал Шабаб" учун қайси бири муҳимроқ: ОЧЛ ёки БАА про-лигаси?
- Айни пайтда биз учун ОЧЛ жуда муҳим. Сабаби биз чемпионатда 9-ўринда бораяпмиз. Бундан ташқари Кубок баҳсларида ярим финалга етиб бордик. ОЧЛда "Ал Гарафа" билан икки марта ва "Ал Жазира" билан бир марта иштирок этганман. Бу йил тўртинчи марта мусобақада қатнашаман.

- Осиёда кўплаб клубларга қарши жамоаингизни майдонга олиб тушгансиз. Қайси жамоаларга қарши ўйнаш қийин?
- Япония клублари энг кучлиси. Ғарб минтақасида эса Эрон клубларига қарши оғир бўлган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика