RU

Последние новости

21:29"Челси" футболчиси "Лидс"га ўтди  0 21:13"Ал Иттиҳод" президенти Мессига қанча маош таклиф қилганини айтди  7 20:58Яп Стам МЮга кимни сотиб олиши кераклигини айтди  0 20:35"Реал" бир қанча мураббийлар билан музокаралар олиб борди  6 20:12Асилбек Жумаев: "Совринни олиб кетмоқчимиз"  2 19:50"Кьево" Дуглас Костани сафига қўшиб олмоқчи  2 19:21Расман: Мартин Боаке "Андижон"га қайтди  2 19:00Манба: Клопп "Реал" ёки Германия терма жамоасини бошқаришга тайёр  13 18:34Артета: "Арсенал" ҳар уч кунда шундай ўйнаётганидан фахрланаман"  2 18:06"Қизилқум" Россия, Македония ва Чехия жамоалари билан ўйнайди  1 17:41Рустамжонов ва Содиқов "Андижон"нинг Туркиядаги йиғинига қўшилди  7 17:19Туркия Кубоги. "Ризеспор" "Эрзурумспор"га имкониятни бой берди, Алиқулов 90 дақиқа ўйнади  1 16:53Росеньор: "Футболчилар ўзини аямай ҳаракат қилгани қувонтирди"  1 16:25"Қизилқум" бир қатор етакчилари билан шартномани узайтирди  3 15:58Гёкереш: "Челси"га учта гол ура олдик, шунинг учун мамнунман"  1

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда! Новости

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда!

"Қироллик клуби" сардори бугун 34 ёшни қарши олди.

1986 йилнинг 30 март куни Севилья провинциясининг Камас шаҳрида бўлажак футбол юлдузи Серхио Рамос дунёга келади.

Испания терма жамоаси сардори фаолияти давомида фақатгина иккита жамоа "Севиль" ва "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида у 714 та учрашувда майдонга тушган ва 115 та (!) гол урган. Ҳақиқий жангчи бўлиб етишган марказий ҳимоячи 243 бор сариқ, 26 марта қизил карточкага "лойиқ кўрилган".

Марказий ҳимоячи "Мадрид"да 4-рақам остида тўп тепиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бу рақам нафақат унинг футболкасида, балки совринлари статистикасида ҳам кўп учрайди.   

Рамос 4 мартадан Ла Лига ғолиби ва Испания Суперкубоги соҳиби, 2 марта Испания Кубоги эгаси ҳисобланади. 

4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган Серхио 3 марта УЕФА Суперкубогини боши узра баланд кўтарган. 

Яна ўша 4 рақами футболчи неччи бор Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби эканлигини кўрсатиб турибди. 

Шунингдек, ҳар бир футболчининг энг олий орзуси мамлакат миллий терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионатида иштирок этиб, унда зафар қучиш. Бундай натижага Рамос ҳозирча 1 бор эришган. Унинг ўзи Қатардаги мундиалда ҳам Испания шарафини ҳимоя қилиш ниятида, лекин қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика