RU

Последние новости

16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  6 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  19 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  43 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9

Узбекистан

Пахтакор

Игорь Сергеев - 67', Шерзод Каримов - 69'

Высшая лига. Тур 14

19/06/2017, 19:00

1
:
2
Завершен

Насаф

Фаррух Сайфиев - 78'

45'
90'
67'  Игорь Сергеев
69'  Шерзод Каримов
78'  Фаррух Сайфиев
  • ЎЙИН ТУГАДИ! "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" қаршилигини енгди.
  • Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
  • 87'
    "Насаф"нинг жарима зарбаси жуда хавфли чиқди. Шаҳбоз Эркиновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди...
  • 86'
    "Пахтакор": Жасур Ҳакимов ўрнига Хушнуд Авилов майдонга тушди.
  • 85'
    "Пахтакор" ўйин темпини туширишга уринмоқда ва бунга эришмоқда ҳам.
  • 83'
    "Насаф": Дониёр Нарзуллаев ўз ўрнини Бобир Абдихолиқовга бўшатиб берди.
  • 82'
    "Насаф" катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. "Пахтакор" эса қарши ҳужумда рақибини "ушлаш"га уриниб кўради...
  • 81'
    "Пахтакор": Суҳроб Нуруллоев ўрнига Беҳруз Саъдиллаев майдонга чиқди.
  • 79'
    "Насаф" ўйинга қайтди. Кураш давом этади...
  • 78'
    Голллллллллллллллллллллл! Фарруҳ Сайфиев! Драган Чераннинг ажойиб "парашют" услубидаги узатмасидан кейин Фарруҳ Сайфиев ҳам Лобановни устидан тўпни ташлаб қўйди - 1:2. Чиройли гол.
  • 76'
    "Насаф"нинг иккинчи таймдаги дарвоза томон тепган иккинчи зарбаси. Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
  • 74'
    "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов жароҳат олган кўринади. Майдон ташқарисидаги шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
  • 72'
    Иккинчи бўлимни "Пахтакор" анча кўтаринки руҳда ўтказмоқда. "Насаф" эса ҳужумни эсдан чиқарди.
  • 71'
    "Насаф"да ўзгариш: Азиз Ғаниев ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.
  • 69'
    ГОЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! 2:0! Шерзод Каримов узоқдан дарвозани чиройли тарзда ишғол этди!
  • 67'
    Голлллллллллллллллллл1 Игорь Сергеев! "Пахтакор"нинг кетма-кет ҳужумларидан бири ниҳоят гол билан якунланди. "Насаф" жарима майдончаси ичидаги пала-партишликдан сўнг Игорь Сергеев тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўйди - 1:0.
  • 65'
    "Пахтакор"нинг бу галги ҳужуми ўнг қанотдан ривож олди. Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни Элдорбек Суюнов ўз вақтида бартараф этишга муваффақ бўлди.
  • 63'
    "Пахтакор": Азим Аҳмедов ўрнига Жамшид Юсупов тушди.
  • 61'
    "Насаф" иккинчи бўлимдаги ўзининг дастлабки зарбасини йўллади. Драган Чераннинг узоқдан тепган зарбасини Лобанов ушлаб олди.
  • 59'
    Суҳроб Нуруллоевнинг кучли зарбасини Элдорбек Суюнов бартараф этди.
  • 57'
    Ўйинда бироз тўхталиш. "Насаф" футболчисига шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди.
  • 54'
    Даврон Ҳошимов ўз қанотидан ҳужумга ўтиб кетаётганида Фарруҳ Сайфиев рақибини зарарсизлантира олди.
  • 52'
    "Насаф" икки бор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида майдон марказида "Пахтакор" футболчилари кичик фоллар эвазига тўхтатиб қолишди.
  • 51'
    "Пахтакор" танаффусдан кейин ҳужумкорликни оширгани кўриниб турибди.
  • 49'
    "Пахтакор"нинг чап қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли тус олди. Жасур Ҳакимовнинг боши билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.
  • Иккинчи тайм бошланди!
  • Биринчи тайм тугади. Танаффус!
  • 45'
    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
  • 44'
    Тўпсиз ҳаракат қилаётган "Пахтакор" футболчилари кўп асабийлашишмоқда.
  • 43'
    Ўйин кескин курашларга бой ўтмоқда.
  • 42'
    Ислом Рашидхонов жарима майдончаси ичида бир ҳимоячини алдаб ўтди ва дарвоза томон зарба йўллади. Зарба кучсиз чиққани боис Лобанов ортиқча муаммосиз тўпни ушлаб олди.
  • 40'
    Ўйин голларга эмас, сариқ карточкаларга бой кечмоқда.
  • 39'
    Камолиддин Тожиев ҳужумда Дилшод Раҳматуллаевга нисбатан қўпол ҳаракати учун огоҳлантириш олди.
  • 37'
    Фарруҳ Сайфиев ҳам сариқ карточка билан сийланди.
  • 37'
    Жасур Ҳакимов футбол ўйнашдан кўра футболчилар билан тортишишни боплаяпти.
  • 35'
    Жасур Ҳакимов рақиб футболчиси билан баҳслашгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
  • 32'
    "Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Бу вазиятда эса "Пахтакор" футболчилари чаққонроқ ҳаракат қилишди ва тезда қарши ҳужумга ўтишди. Аммо Жасур Ҳакимов қарор қабул қилишда анча кеч қолди ва имконият қўлдан чиқарилди.
  • 30'
    Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолди. Ҳозирча голга тортадиган вазиятлар деярли йўқ. Таблода эса ҳисоб 0:0.
  • 27'
    "Насаф" кўпроқ позицион ҳужумга ўтмоқда. Ўйин тизгини ҳам меҳмонлар қўлида.
  • 25'
    "Пахтакор"да ҳужумлар сони ошмоқда. Аммо ҳужумлар бесамар кетмоқда.
  • 24'
    Майдон марказидан белгиланган жарима зарбасини тезкорлик билан ўйнаб кетган "Пахтакор" яхши имкониятга эга бўлаётганди. Жасур Ҳакимов Шерзод Аъзамовни алдаб ўтишга киришди ва бу вазиятда "Насаф" ҳимоячиси ажойиб ўйнади ва тўпни рақибдан олиб қўйди.
  • 23'
    Шерзод Каримовдан яна бир ноаниқ зарба.
  • 21'
    Шерзод Каримов бурчак зарбасидан тўпни жарима майдончасига оширмади ва жамоадоши билан ўйнади. Қайтадан тўпни қабул қилиб олган Каримов узоқдан дарвозани нишонга олмоқчи бўлди. Аммо зарба жуда ноаниқ кўриниш олди.
  • 20'
    "Пахтакор" ҳужумга ўтди. Игорь Сергеев жамоаси учун бурчак зарбасини ишлаб олди.
  • 19'
    "Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Аммо ушбу стандарт вазияти қаршиликларга наф келтирмади.
  • 18'
    Уҳҳҳҳҳҳҳҳ! Драган Черан жарима майдончаси ичида тўпни яхши қабул қилди ва дарвоза томон кучли зарба берди. Лобановдан ажойиб сейв!
  • 17'
    Акбар Исматуллаевнинг оддий вазиятдаги хатосидан кейин Драган Черан тўпни олиб қўйди ва узоқдан зарба йўллади. Ноаниқ.
  • 16'
    Шерзод Каримовнинг чамаси 17 метрлар масофадан йўллаган зарбасини Элдорбек Суюнов ушлаб олди.
  • 15'
    "Пахтакор" ташаббусни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. Аммо қисқа тўп узатмалардаги ноаниқликлар уларнинг ҳужумларини узилиб қолишига сабабчи бўлмоқда.
  • 12'
    "Пахтакор" ҳозирча марказни бутунлай "Насаф"га ютқазмоқда. Азиз Ғаниев ўзидан яхши таассурот қолдирмоқда.
  • 10'
    "Насаф"нинг узоқ давом этган ҳужуми Дилшод Раҳматуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси билан тугади. Кучсиз чиққан зарба Лобановга ортиқча қийинчилик туғдирмади.
  • 8'
    Ўйин назорати "Насаф"нинг қўлида. "Пахтакор" ҳозирча тўпсиз ўйнамоқда.
  • 7'
    Азим Аҳмедов марказроқда Абдурахимовга нисбатан қоидани бузди. "Насаф" жарима зарбасини амалга оширди. Азиз Ғаниевнинг жарима майдончасига ичига ошириб берган тўпига ҳеч ким зарба бера олмади.
  • 4'
    "Пахтакор" ўйинни назорат қилишга, биринчи рақам билан ўйнашга интилмоқда. Аммо жамоа футболчиларида тўп турмаяпти. "Насаф" футболчилари ҳозирча тўпга нисбатан кўпроқ эгалик қилишмоқда.
  • 2'
    "Пахтакор" стандарт вазиятини амалга оширди. Элдор Суюнов муштлари билан хавфни бартараф этиш билан биргаликда жамоасининг қарши ҳужумини бошлаб берди. Азиз Ғаниев Баҳром Абдурахимов билан биргаликда олдинга ўтди. Рашидхоновнинг тезлиги билан давом эттирилган ҳужумни Дониёр Нарзуллаев самарали якунлай олмади. Аниқроғи, Нарзуллаевнинг тепган тўпини Лобанов қайтариб қолишга муваффақ бўлди.
  • Учрашув бошланди!
  • Диққат! ПФЛ мадҳияси садолари остида жамоалар майдонга тушиб келишмоқда...
  • "Пахтакор" стадиони ҳозирча мухлислар билан тўлиб тошгани йўқ. "Пахтакор"нинг содиқ ва фидоий ишқибозлари ва Қаршидан 200дан ортиқ мухлислар ташриф буюришган.
  • Бугунги марказий баҳсни ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошқариб боради.
  • "Насаф" яқиндагина "Пахтакор"ни Ўзбекистон кубогидан чиқариб юборганди. Чемпионатда воқеалар ривожи қандай тус олади? "Пахтакор" кубок учун реванш оладими? Кўрамиз, кузатамиз.
  • "Насаф": 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 6.Азиз Ғаниев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдурахимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Ислом Рашидхонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёр Нарзуллаев, 69.Драган Черан. Захира: Санжар Қувватов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 9.Дилшод Хушбаков, 15.Шаҳбоз Эркинов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдихолиқов.
  • "Пахтакор": 12.Александр Лобанов, 3.Хожиакбар Алижонов, 29.Владимир Козак, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 7.Азим Аҳмедов, 5.Акбар Исматуллаев, 17.Суҳроб Нуруллаев, 8.Шерзод Каримов, 11.Игорь Сергеев, 20.Жасур Ҳакимов. Захира: Шоҳруҳ Раимов, 19.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, 22.Жасур Яхшибоев, 23.Беҳруз Саъдиллаев, 27.Достон Иброҳимов, 31.Жамшид Юсупов, 34.Хушнуд Авилов.
  • Ўйин Спорт канали орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилмайди. Сайтимиздан узоқлашманг, учрашувнинг қайноқ дақиқалари, хавфли вазиятлардан бохабар қилиб турамиз.
  • Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган марказий баҳс "Пахтакор" - "Насаф" учрашуви сайтимизнинг ушбу саҳифаси орқали матнли онлайн тарзда трансляция қилинади.
Яндекс.Метрика