RU

Последние новости

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  0 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  0 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  8 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  4 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  18 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"нинг эгаллаб турган ўрни ҳавас қиладиган даражада эмас" Новости

Зоир Тўрақулов: "Шўртан"нинг эгаллаб турган ўрни ҳавас қиладиган даражада эмас"

Учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббийи Зоир Тўрақулов ўз фикрларини баён қилди:
- Ғалаба қозонишимиз шарт бўлган учрашувда дурангга эришдик, холос. Ваҳоланки, ютуқ учун учун жуда яқин эдик. Бутун ўйин давомида бир қатор хавфли вазиятларни содир этдик, улардан унумли фойдаланишга келганда эса омадимиз келмади. Бир томондан олиб қараганда, футбол шуниси билан ҳам қизиқ-да. Муҳими йигитларимиз намойиш қилган ўйиндан кўнглим тўлди. Иккинчи даврада таркибни кучайтириш учун сафимизга бир қатор янги футболчиларни таклиф этдик. Улар аста-секин жамоавий ўйинга мослашиб боришмоқда. Футболчиларимизга эътирозим йўқ. Янгилардан айниқса, Азиз Алижонов, Азиз Ғуломхўжаевлар яхши ҳаракат қилишди. 

- Жамоа айни пайтда турнир жадвалининг қуйи қисмида бормоқда?

- Саволингиз тушунарли. Албатта, эгаллаб турган ўрнимиз ҳавас қиладиган даражада эмас. Аммо қўл қовуштириб, қараб турмаймиз. Вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бу қўлимиздан келади. Шу боис ҳам навбатдаги тур ўйинларида кўпроқ очко тўплаш асосий мақсадимиз бўлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика