ЖЧ-2014 ушбу юлдузлар учун энг сўнггиси бўлиши мумкин (ФОТО)
10 июн 2014 13:07
Новости
ЖЧ-2014 ушбу юлдузлар учун энг сўнггиси бўлиши мумкин (ФОТО)
Рекорд қайд этиш учун Бразилияга отланган Мирослав Клозе чемпионатдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлайди.
Аввалги Мундиалда Форланнинг терма жамоаси учун нималар қилгани барчанинг ёдида бўлса керак. У ҳам ушбу мусобақадан сўнг терма жамоа билан ҳайрлашади.
Андреа Пирло ўзининг ажойиб ўйинларини кўрсатмоқда. Лекин, келаси Мундиал пайтида унинг ёши 39 га бориб қолган бўлади.
Италия терма жамоаси дарвоза чизиғини Жанлуиджи Буффонсиз тасаввур қилиш қийин. Лекин, унинг ёши ҳам бир жойга бориб қолмоқда.
Мундиалда Англия терма жамоаси сардори бўлиши кутилаётган Стивен Жеррард учун ҳам ушбу ЖЧ энг сўнггиси бўлиши эҳтимоли юқори.
Лэмпарднинг ушбу чемпионатда ҳам асосий таркибда ҳаракат қилишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Дидьер Дрогба ўз жамоасининг ҳақиқий етакчиси. Лекин, Россиядаги Мундиал пайтида у 40 ёшни "уриб қўйган" бўлади.
Испания терма жамоаси аъзоси Хаби Алонсонинг ҳам ёшларга ўз ўрнини бўшатадиган вақти келмоқда.
Давид Вилья ҳам жаҳон чемпионатидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.
34 ёшли Хавининг ўрнига ҳам терма жамоада бир қанча ёшлар етишиб чиқмоқда.
Ҳақиқий ёши неччида эканлиги номаълум бўлган Самуэль Это`О ҳам келаси Мундиал вақтида фаолиятини якунлаган бўлиши эҳтимоли юқори.
FIFA.UZ да ЖЧ-2014 учун орзулар жамоасини тузинг
Азиз Тўхтамуродов тайёрлади
Комментарии