RU

Последние новости

16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   3 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  2 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  4 15:55ПРО-Лига. "Машъал" – "Бухоро" (онлайн натижа)  2 15:52"Бавария" Бундеслиганинг иккинчи тўпурарини ҳам ўз сафида кўрмоқчи   0 15:16Эшитдик-да! "Навбаҳор" футболчилари ҳам 3 ойдан бери маош олишмаяпти  8 13:17Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"  2 12:49Анчелотти: "Реал" ўзининг "Олтин тўпини" 1 июнь куни ютиб бўлган"  8 12:25"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди  6 12:00ПРО-Лига. Бугун етакчилар жанги гувоҳи бўламиз  3 11:45"Насаф"ни чемпион қилган ўйинлар  11 11:22Рой Кин: "Манчестер Юнайтед" — шунчаки ўртамиёна клуб"  4 10:50Мареска: "Челси" АПЛнинг энг кучли таркибларидан бирига эга"  1 10:23Слот: "Салоҳнинг ўйинида пасайиш кутманг"  3 09:56"Арсенал" Муҳаммад Қуддусни сотиб олмочқи   2

“Ёзёвон-лочинлари”: Мавсум якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди Новости

“Ёзёвон-лочинлари”: Мавсум якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Бу йилги мавсум Фарғона футболи учун омадли келди. Вилоятнинг бош жамоаси “Нефтчи” Олий лига-2015ни кучли бешликда якунлади.

“Қўқон-1912” Олий лигада қолди. “Цеметчи” биринчи лигани 4-ўринда тугатди. “Ёзёвон-Лочинлар” эса дебют мавсумида лигада қолиш вазифасини уддалаб, 8-ўринни банд қилди. Фарғона футбол ҳақидаги мана шундай илиқ фикрлар “Ёзёвон-Лочинлар” жамоасининг йил якунига бағишланган тадбирида ҳам бот-бот таъкидланди.

Дарҳақиқат, “Цеметчи” ва “Ёзёвон-Лочинлар” жамоалари биринчи лигадаги дебют мавсумларида ёмон таассурот қолдиришмади.  Мавсум бошида “Ёзёвон-Лочинлар”  жамоасини қабул қилиб олган Абдусамад Дўрмонов кейинчалик клубни Мурод Исмоилов фарзанди бўлган Исломбек Исмоиловга топширди. Айтиш керакки, “Ёзёвон-Лочинлар”ни лигада қолишида кичик Исмоиловнинг хиссаси катта бўлди. “Ёзёвон-Лочинлар” Исломбек Исмоилов мураббийлигида 15 ўйинда иштирок этиб, 9 та ғалаба, 3 дуранг ва 3 марта мағлубиятга учради. Афсуски, “Ёзёвон-Лочинлар” молиявий муаммолар сабаб бир неча сафар ўйинларига бора олишмади. Бироқ жамоа дебют мавсум давомида молиявий қийинчиликларга учрашига қарамасдан, лигада қолиш вазифасини уддалаб, туман мухлислари хурсанд қилишди.  

Бугун Ёзёвон тумани марказида жамоа футболчилари бир дастурхон атрофида йиғилишди. Клуб раҳбарлари томонидан ўйинчилар учун мавсум якунига беғишланган байрам тадбири ташкиллаб берилди. Тадбирда сўзга чиққан, Ёзёвон тумани ҳокими жамоа футболчиларини қайд этган муваффақиятлар билан қутлаб янги мавсумдан молиявий муаммолар умуман бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтди. “Ёзёвон-Лочинлар” жамоасида асосан махаллий ўйинлар тўп суриб, жамоа шарафини бу йилги мавсумда ҳимоя қилишди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, “Ёзёвон-Лочинлар” жамоасининг бир қатор иқтидорли футболчиларига Олий лигадан қизиқиш бор. Хусусан “Нефтчи” жамоаси ҳам қишда “Ёзёвон-Лочинлар” ва “Цеметчи”дан бир қатор футболчиларни ўз таркибига қўшиб олиши кутилмоқда.

Ҳожиакбар Жабборов.  “Рухсор” ТРК матбуот хизмати

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика