"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди
02 авг 16:03
Новости
"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди
Клуб мухлислари формаларнинг орқасига клубнинг учта афсонаси номини ёздира олмаслиги тасдиқланди.
Дўкондаги эълонда "лицензия чекловлари" сабабли машҳур 7-рақамли Эрик Кантона, Дэвид Бекхэм ёки Криштиану Роналдунинг исмларини чоп этиш имконсизлиги кўрсатилган.

Клуб вакили клубнинг собиқ футболчилар савдо белгиларига эгалик қилмаслиги ва шу боис уларнинг исмларини чоп этиш ҳуқуқи ёки рухсати йўқлигини тасдиқлади.
Манба бу вазият янги эмаслигини ва бир неча йиллардан бери давом этиб келаётганини айтди.
Шунингдек, "Реал Мадрид"да ҳам худди шундай ҳолат кузатилиши, яъни "Бернабеу"да ҳам машҳур бўлган Криштиану Роналдунинг исмини чоп этишга рухсат берилмаслиги таъкидланди.
Кўплаб мухлислар бу қоидадан ҳайратланганликларини билдирдилар.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии