"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди
02 авг 20:20
Новости
"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди
"Барселона" "кўк-анорранглилар"нинг янги ҳужумчиси Маркус Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш мақсадида ярим ҳимоячи Марк Касадони сотиб юбориш ёки ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.
Каталонияликлар 21 ёшли футболчини 30 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ, "блауграна" трансфер жараёнини тезлаштириш учун Касадонинг нархини сезиларли даражада пасайтиришга тайёр. "Барселона" тарбияланувчини сотиб юборган тақдирда, Рэшфорд ва яна бир футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.
Аввалроқ ОАВда Касадога "Челси" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"дан ижара асосида "Барселона"га ўтган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии