RU

Последние новости

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  6 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

Ёмғирли дуэлдан фотомақола Новости

Ёмғирли дуэлдан фотомақола

Кеча олий лига 9-турида "Пахтакор" ҳамда "Нефтчи" жамоалари ўзаро куч синашишди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимида кучли ёмғир ёғишига қарамай футболчилар ўйинни охиригача ҳаракат қилишди. Қуйида ёмғир остида кечган ўзбек "классико"сидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.


Акбар Исматуллаев кеча марказдаги назоратни ўз қўлида ушлаб турди.


Егор Кримец ён ҳакамга эътироз билдирмоқда.


Фарғоналик мухлислар Черемисинни 90 дақиқа қўллаб туришди. Лекин бу, иккита гол ўтказиб юборилишининг олдини ололмади.


Олий лигада ҳозирча энг кам гол ўтказиб юборган дарвозабонлар - Александр Лобанов ва узоқ планда Евгений Черемисин.


Кримец ҳисобни очгач, голни Ораховац билан нишонлади, чунки унга пасни айнан Аднан берган эди.


Аднан Ораховац ва Отабек Ҳайдаров тўп учун курашда.


Мансур Саидов жонли девор ролида ёмғирда ивимоқда.


Жавоҳир Расулов Владимир Козакдан тўпни олиб қўймоқчи.


Бундай шароитда кўришнинг ўзи муаммо, футболчилар эса тўп тепишди. #respect


Умумий планда ёмғир қай даражада ёғаётганини билиб олиш мумкин.


Учрашувга нуқта қўйган гол муаллифи  - Игорь Сергеев.


"Нефтчи"нинг олий лигадаги 9 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди.


Олий лигамизнинг яқин ўтмишдаги юлдузлари Анвар Солиев ҳамда Акмал Холматов ўйин учун бир-бирларига миннатдорчилик билдиришмоқда. Козак ҳам қолиб кетмади.

ФОТО: Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика