RU

Последние новости

11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   0 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  31 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4

“Янги Альба” ёхуд "Барселона" сардори бўлган Алекс Гримальдо ҳақида эшитганмисиз? Новости

“Янги Альба” ёхуд "Барселона" сардори бўлган Алекс Гримальдо ҳақида эшитганмисиз?

Алекс болалигиданоқ ноёб қобилияти туфайли бошқалардан ажралиб турарди.

Алехандро Гримальдо Гарсия Испаниянинг Валенсия шаҳрида 1995 йилнинг 20 сентабрида таваллуд топган. Алекс ноёб иқтидори туфайли 13 ёшидан Каталониянинг машҳур “Ла Масия” академиясига қабул қилинган.

Гримальдо 2011 йилнинг 4 сентябрида "Картахена"га қарши "Барселона Б" таркибида дебют қилган. Ўшанда 15 ёшли Алекс Сегунда тарихида энг ёш дебютантга айланганди. Келаси йилда эса у каталонияликларнинг асосий ўйнчиси бўлди, бироқ тиззасидан жиддий жароҳат олди. Лекин бу Гримальдо ортга чекинишига сабаб бўлолмади. У соғайиб, оёққа турди ва ўз ўрнига қайтди. Унинг уринишлари бесамар кетмади: 2014/15 йил Луис Энрике мавсум олди учрашувларида иштирок этиши учун Алексни ўз жамоасига чақирди.

Кейинги мавсумда эса Алекс "Барселона Б"нинг капитани бўлди, аммо дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири Жорди Альбанинг соясида қолиб кетиши мумкинлигидан чўчиб, асосий таркибда ўйнашига ваъда бераётган "Бенфика"нинг таклифига рози бўлди. Бунинг эвазига унга таҳминан 2 миллион евро тўлашди. Алекс ҳозир 23 ёшда ва унинг трансфер бозоридаги нархи 25 миллион деб баҳоланмоқда.

Алекс "Бенфика"да дарҳол ўзини кўрсатиб, “янги Альба” эканини исботлай олди. Ҳозирда Гримальдо "бургутлар"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У "Бенфика"да  2 маротаба чемпион бўлган ва Португалия кубоги, Лига кубоги ва Португалия суперкубогини қўлга киритишга улгурди.

Бугунги кунда Гримальдо трансфер бозоридаги энг кўп кўзга ташланаётган ҳимоячилардан бири саналади. Миш-мишларга қараганда, кўплаб топ клублар, хусусан "Ювентус", "Бавария" ва "МЮ" Алексга 30-35 миллион евро тўлашга тайёр. Қаҳрамонимиз эса "Барселона"га қайтиш орзусида юрибди, аммо Жорди Альба бунга йўл қўймаяпти.

Алекс ҳозирча Испания термасида дебют қилгани йўқ, бироқ у U-19 билан Европа Чемпионати-2012ни қўлга киритишга муваффақ бўлди. У U-21 таркибида ҳам ўйнаган. Ҳозирда эса Луис Энрике раҳбарлик қилаётган термага чақиришларини сабрсизлик билан кутмоқда. Шубҳасиз, Алекс Гримальдо — энг иқтидорли ҳимоячилардан биридир. Яхши латералларга талаб кучли бир даврда Гримальдо энг юқори даражада ўйнаши учун ҳамма томонлама имконияти бор.

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика