Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди
17 окт 2025 13:40
Новости
Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди
"Вильярреал" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига ўйинини АҚШда ўтказиш қарори туфайли клублар мухлислари билан алоқаларини йўқотмоқда. Бу УЕФА танқидига сабаб бўлди.
Аммо Испания футбол федерацияси президенти Рафаэль Лузан бу фикрга қўшилмайди.
Испания футболи раҳбари клубларнинг Испаниядан ташқарида ҳам мухлислари борлигини, улар ҳам севимли жамоаларини ўз юртларида томоша қилишни исташларини ва бундай учрашувлар содиқ мухлислар учун мукофот эканини таъкидлади.
"Бу — ҳар бир Ла Лига ўйинини томоша қилиш учун пул тўлайдиган Осиё ёки Америкадаги мухлислар учун мукофот. Бу айнан улар учун. Бу футбол учун фойдали ва Испания лигасини бутун дунё бўйлаб тарғиб қилишга ёрдам беради. Италия ҳам А Серия ўйинини Австралияда ташкил этиш ниятида", – деди Лузан.
Аввалроқ "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилиши маълум қилинган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии