Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади
14 окт 14:42
Новости
Ферран Торрес Болгарияга қарши ўйинни ўтказиб юборади
"Барселона" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес жароҳат туфайли Болгарияга қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйинида қатнашмайди.
Испания қироллиги футбол федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, 25 ёшли футболчи Грузия билан ўйиндан кейин мушакларида ноқулайлик сезган. Тиббий текширувда Торреснинг мушаклари зўриқиши аниқланган, шу сабаб у Болгарияга қарши ўйинда "қизил фурия" таркибига киритилмаган. Торрес тез орада "Барселона" ихтиёрига қайтиб, жароҳатидан тикланишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ферран Торрес Грузияга қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади, аммо гол уролмади. Якунда Испания 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии