RU

Последние новости

15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  4 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  2 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  0 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  0 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  4 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби  11

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда! Новости

Хоразмлик футбол фахрийси Вали Султонов 49 ёшда!

Урганчлик Вали Султоновни нафақат Хоразм вилояти, умуман, мамлакатимизнинг миллионлар ўйини ихлосмандлари ҳам футболчи, ҳам тренер сифатида яхши билишади.

Бинобарин, у футболчилик даврида “Жайҳун”, “Қурувчи”(Урганч, 1989-91 йиллар), “Сўғдиёна”(Жиззах, 1992), “Ситора”(Бухоро, 1993), “Турон”(Дошҳовуз, Туркманистон, 1994), “Динамо”, “Хоразм”, “Жайҳун”, “Хоразм-2003”(Урганч, 1994-98, 2000-2004 йиллар), “Хива”(Хива, 1999) жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Хусусан, 1992 йили жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси сафида Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Айтиш жоизки, В.Султонов кўп йиллик тренерлик фаолияти мобайнида фақат Хоразм вилояти жамоаларида фаолият юритди. Жумладан, қатор йиллар олий лигада қатнашган “Хоразм”(Урганч), биринчи лигада иштирок этган “Ҳазорасп”(Ҳазорасп) жамоаларини бошқарди. Унинг устозлигида “Хоразм” жамоаси эса 2010 йили Ўзбекистон профессионал футбол лигаси кубоги эгасига айланди. Хоразм вилояти терма жамоаси мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари-2003” республика спорт мусобақасининг футбол турнирида биринчи ўринни эгаллади.

Қолаверса, у воҳанинг кўплаб футболчиларини вояга етказишда камарбаста бўлди. Ҳозир ҳам уларга ўзининг фойдали маслаҳат ва тавсияларини беришни канда қилмайди. Эътиборлиси, футболимиз фидойиси ҳанузгача футбол майдонини тарк этмаган, “Хоразм” фахрийлар жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Кези келганда таъкидлаб ўтиш жоизки, Вали Фарҳодович ёш “чарм тўп” ўйини усталарини ҳам етуклик сари етаклаяпти. Унинг устозлигида СЎЕАИБЎСМнинг “Ёшлик” жамоаси футболчилари 2016 йилги Хоразм вилояти биринчилиги(2-лига) ғолиблигини қўлга киритди, 2017 йили вилоят ҳокими кубоги соҳибига айланди. Айнан, шу йили Урганч шаҳрида ҳаваскор жамоалар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов хотирасига бағишлаб уюштирилган вилоят очиқ турнирида зафар қучди. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин, албатта.


Бугунги кунда В. Султонов Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида методист вазифасида самарали меҳнат қилмоқда. Бунинг баробарида, хоразмлик ўғил-қизларни маънан ва жисмонан соғлом руҳда камол топишига ўз улушини қўшаётир.

Ўз навбатида бу инсоннинг сидқидилдан меҳнатлари беэътибор қолмаяпти. У бир неча бор вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби раҳбарияти томонидан фахрий ёрликлар билан тақдирланган.

Бугун, 11 апрель куни Хоразм воҳаси футболи тарихида муносиб из қолдирган Вали Султонов ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Шу муносабат билан унга сиҳат-саломатлик, оилавий фаравонлик, спортимиз, хусусан, футболимиз равнақи йўлидаги эзгу ишларига ривож тилаймиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика