RU

Последние новости

10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  2 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  18 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  19 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6

Хайрулла Каримов: “Нефтчи” кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратса керак” Новости

Хайрулла Каримов: “Нефтчи” кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратса керак”

“Нефтчи” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан “қалдирғочлар” ҳимоячиси Хайрулла Каримовнинг ўйинолди фикрлари билан қизиқдик.

- Бир ойлик танафусдан кейинги илк учрашув ҳеч бир жамоа учун осон ўтмаслиги аниқ. Айниқса, водийда тўп тепиш меҳмон жамоаларга доимо қийинчилик туғдириб келади. Давралар оралиғида “Нефтчи” ўз сафини тажрибали футболчилар билан тўлдириб олди. Шунингдек, жамоа таркибида курашга чанқоқ ёшлар ҳам талайгина. “Бунёдкор” ҳақида эса ортиқча гапириб ўтирмоқчи эмасман. Шунчаки, жамоа чемпионлик учун курашаётганини эслаш етарли. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, иккала жамоани ҳам оғир ўйин кутяпти.

Фикримча, “Нефтчи” кўпроқ стандарт вазиятларига эътибор қаратса керак. Шукурали Пўлатов ва Акмал Ҳолматовдек маҳорат эгалари исталган нуқтадан жарима зарбаларини яхши бажара олишини яхши биламиз. Таркибимизда битта жиддий йўқотиш бор. Шораҳмедов сариқ карточкалар туфайли баҳсни ўтказиб юборади. Ўйлайманки, унинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчи ҳам яхши ҳаракат қила олади. Ярим йиллик танаффусдан кейин яна қадрдон жамоамга қайтдим. Нималар ўзгарди? “Бунёдкор” – профессионал клуб! Жамоадаги ташкилий ишлар яна ҳам юқори савияга чиққан. Жамоадаги ёшлар ярим ёшга улғайишган ва шунга яраша тажрибалари бойиган, - дейди Хайрулла Каримов.


"Бунёдкор" матбуот хизмати

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика