Хайр Австралия чемпионати. Кенгурулар юртида ҳам футбол тўхтатилди
24 мар 2020 10:47
Новости
Хайр Австралия чемпионати. Кенгурулар юртида ҳам футбол тўхтатилди
Австралия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли номаълум муддатга қолдирилди.
Бу ҳақда Австралия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қарор мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш чекланганлиги ва кўпгина шаҳарларда карантин жорий этилганлиги билан боғлиқ. Чемпионатнинг тахминий давом этиш санаси 22 апрелдир. Аммо, лига раҳбарияти эпидемиологик вазиятни баҳолаганидан сўнг янги қарор қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз, Австралияда айни пайтда 1973 инсон (дунё бўйича 18-ўрин) коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 8 нафари вафот этган.
Комментарии