Хави Бускетснинг кетиши ҳақида: "Педри ва Гави бизданда кучлироқ бўлишларига ишонаман. "Барса"да янги эра бошланмоқда"
13 мая 2023 20:20
Новости
Хави Бускетснинг кетиши ҳақида: "Педри ва Гави бизданда кучлироқ бўлишларига ишонаман. "Барса"да янги эра бошланмоқда"
Собиқ футболчи жамоанинг янги ўйинчилари олтин авлоддан ҳам кучли бўлишига умид қилмоқда.
"Барселона" бош мураббийи Хави клубнинг энг гуллаган давридаги таркибнинг охирги ўйинчиси Серхио Бускетснинг жамоадан кетишига муносабат билдирди.
"Биз янги эра бошламоқдамиз. Бускетс кетмоқда. Ўшанда биз ҳосил қилган ярим ҳимоя сехрли эди. Бироқ, энди биз янги ўйинчилар билан бошлаймиз.
Ишонаманки, Гави ва Педри каби ўйинчилар бизданда кучлироқ бўлишади. "Барселона"да жуда яхши ўйинчилар йиғилган. "Барса"да янги эра бошланмоқда", -дейди Хави.
Маълумот учун, Серхио Бускетс ушбу мавсум якунланган "Барселона"ни тарк этишини эълон қилганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии