Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд
13 окт 2025 09:40
Новости
Испания терма жамоаси ва "Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, шунингдек каталония клубининг собиқ мураббийи Хави журналист билан бўлган блиц-савол жавобда "Барселона"га қайси футболчини имзолаш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
— "Барселона" учун янги трансфер ким бўлиши керак?
— Холанд, — деб жавоб берди Хави.
Жорий мавсумда 25 ёшли Эрлинг Холанд барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. "Манчестер Сити" ҳужумчиси клуб ва терма жамоа сафида кетма-кет 10 та ўйинда гол урган — бу норвегиялик футболчининг фаолиятидаги энг узоқ самарали серия ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии