Хави 0:3 ҳақида: "Биз рақиб даражасига мос эмасдик"
27 окт 2022 09:30
Новости
Хави 0:3 ҳақида: "Биз рақиб даражасига мос эмасдик"
"Қўллаб-қувватлаганликлари учун мухлислардан миннатдорман. Стадионда ажойиб атмосфера юзага келди. Бу эътибор ва ҳурматла лойиқ. Аммо афсуски биз бунга яраша ўз ўйинимиз билан жавоб бера олмадик.
Аммо келинг, Чемпионлар лигасидан бироз чалғиймиз ва ҳақиқатни айтамиз. Аввал айтганимдек, биз ҳали ўсишимиз керак.
Етарлича кураша олмадик, рақиб даражасига мос эмасдик. "Бавария" жуда яхши жамоа. Биздан яхшироқ. Ўйин бошланмасданоқ чиқиб кетганимизни билиш ҳолатимизга таъсир кўрсатганига ишончим комил.
Биз қийин гуруҳга тушиб қолдик ва кўп вазиятлар бўлди. Аммо бугун кураша олмадик. Бошқа кунлари ҳа, бугун эса йўқ.
Бирдамликни сақлаб қолиш лозим. Мавсум октябрь ойида тугамайди. Натижа ҳафа қилди, аммо ҳали қўлга киритиш мумкин бўлган совринлар бор. Биз бундан кўпроғига лойиқ эдик", - деди Хави.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии