Халқ орасидан чиққан Ботир
19 мая 2017 13:58
Новости
Халқ орасидан чиққан Ботир
Ўтган турларда иккита сариқ карточка олиб бугунги баҳсни ўтказиб юборган Ботир Ризаев билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Ботир бу йил ЎФА томонидан ўтказилган танловда иштирок орқали терма жамоа аъзосига айланганини алоҳида таъкидлаш лозим.
- Ботир, танлов ҳақида қаердан эшитгандингиз?
- Ўзбекистон футзал ассоциациясининг танлови ҳақида интернетда, championat.asia сайтида ўқиб ўзимни синаб кўришни истадим. Келиб танловда иштирок этдим ва мураббийларда илиқ таассурот қолдирдим шекилли терма жамоага чақиришди. Ватаним терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир йигитнинг орзуси бўлса керак. Шундай имкониятга эга бўлганимдан фахрланаман.
- Ўзингиз ҳақингизда қисқа гапириб беринг.
- Ўзим Жиззах вилоятида туғилганман. Оиламиз катта. 6 нафар фарзанднинг энг кичиги менман. Жиззахдан Жасур Ҳасанов ва Сардор Рашидов каби футболчилар етишиб чиқишган.
- Кейинги турдаги Қатар билан учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Кейинги турда Қатарга қарши ўйин ўтказамиз. Ҳали гуруҳда биринчи ўринни олмадик, шу боис бу ўйинда ҳам бор кучимиз билан ўйнашимиз керак. Рақиб сафида маҳаллийлаштирилган футзалчиларнинг борлиги бизга таъсир қилмайди. Ўз ўйинимизни кўрсатсак кўзланган натижага эришамиз.
Абдураҳмон Фозилов
Бангкок, Таиланд.
Комментарии