RU

Последние новости

11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   2 10:55Қоил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  3 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  0 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  1 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  5 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3

Вагиз Галиулин: «Жароҳатимни даволаш режа асосида кетмоқда» Новости

Вагиз Галиулин: «Жароҳатимни даволаш режа асосида кетмоқда»

«Рубин» ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин Европа лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги «Ягодина»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олганди. Ҳамюртимиз жароҳатини даволаш қандай кечганини айтиб берди.
— Вагиз, мухлислар сизнинг соғлиғингиз ҳақида қайғуришмоқда. Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?
— Мен ҳақимда эслашаётганидан хурсандман. Айни пайтда ўзимни яхши ҳис қилаяпман. 16 ноябрь куни икки ҳафталик тикланиш жараёнини ўтказиб Германиядан Қозонга келдим. Қозон шаҳрида тикланишни давом эттираяпман. Барчаси режадагидек кетмоқда!

— «Сибирь» сафида ўйнаётганингизда оғир жароҳат олган эдингиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди, буни омадсизлик деса бўладими?
— «Сибирь» сафида жуда оғир жароҳат олгандим, пайларим узилиб кетганди, узоқ вақт даволангандим, майдонга қайтганимдан кейин ҳам оғриқлар бўлганди. Аммо вақт барчасига даво. Худога шукур оғриқлар ўтиб кетди. Аммо «Ягодина»га қарши ўйинда тўпиғимдан жароҳат олдим. 19 август куни Мюнхенда операция қилишди. Ўша вақт ҳақида эслашни ҳам истамаяпман.

— Қачон майдонга қайтиш ниятидасиз? Жисмоний ҳолатни тиклаб олиш учун кўп вақт кетадими?
— Ҳозир оёғим безовта қилаётгани йўқ. Кейинги йил бошида майдонга қайтишни режалаштираяпман. Жамоага тезроқ фойда келтиришни истайман.

— Клуб Россия чемпионатида 10-ўринда бормоқда, бу унинг ўрни эмас. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

— Жамоа ҳозир ўзига ярашмайдиган ўринда эканига қўшиламан. Аммо бу вақтинча эканига ишончим комил. Албатта, бу вазиятдан чиқиб кетиб юқорилаймиз.

Мавсумнинг қолган ўйинларида мухлислардан бизни қўллаб туришларини сўрайман. Биз ўйинчилар эса, уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганича ўйнаймиз, – дейди Галиулин клуб расмий сайтига.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика