RU

Последние новости

10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  2 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  2 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  9 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  5 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  24 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  4 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  168

Вадим Абрамов: "Бундай иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор?" Новости

Вадим Абрамов: "Бундай иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор?"

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжмунида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Бунёдкор" бош мураббийи ўйин ҳақида ўз фикрларини айтиб, ЎФАда юз берган ўзгаришга ҳам муносабатини билдирди.

- Мен ҳеч қанақа янги гап қўша олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, "Насаф" - яхши жамоа. Ўйин дуранг билан тугади. Ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Голдан кейин яна имкониятлар бўлди, афсуски бошқа тўп кирита олмадик. Баъзан ўзимиз нотўғри ўйнадик. Рақибнинг аввалги ўйинларини кузатганимда "Насаф" ўйин охирида кучайишига эътибор қаратгандим. Бугун эса бундай бўлмади. Аксинча, биз яхшироқ ҳаракат қилдик.

- "Бунёдкор" охирги 15 дақиқада устунлик қилди. Жамоанинг жисмоний ҳолатидан қониқяпсизми?

- Ҳар ўйинда ҳар хил бўлади: баъзан яхши, баъзан толиқиб қолишимиз мумкин. "Насаф"дан бир нечта футболчи олимпиячилар таркибида бўлди. Балки уларга клубга қайтгач бирданига мослашиб кетиш учун бироз вақт керак бўлгандир.

- Ўзбек футболида рўй берган катта ўзгариш сизни хурсанд қилдими?

- Аввало шуни айтишим керак, мен одамларга тош отадиган инсон эмасман. Хурсанд қилаётган жиҳати, футболимиз тепасига футболни тушунадиган одамлар келди ва улар билан футбол тилида гаплашиш осонроқ. Бунгача баъзи тушунарсиз ҳолатлар бўлиб келаётганди.

Масалан, мен ҳозир ПФЛ талаби билан галстук таққанман, ваҳоланки бундай иссиқда галстукнинг нима кераги бор? Бу одамнинг устидан кулиш билан баробар. Ҳатто мамлакатлар президентлари ҳам кўпинча турли саммитларга галстуксиз боришяпти. Мен тушунаман, агар бу баҳс Кубок финали бўлганида галстук бошқача кўринарди. Футбол - бу спорт, Чемпионлар лигаси баҳсларига қаранг, ҳамма мураббийлар мажбурий кийим кийяптими? Йўқ, албатта. Мураббий ўйинга ишлаш учун келади, чиройли кийиниб ўтириш учун эмас. Тушунганингиз учун раҳмат.


Рейтинг: +143   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика