RU

Последние новости

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Умид Аҳмаджонов: “Сўнгги пайтларда Суперлигада бирор бир жамоага ён босиш, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда хатоликлар аниқланмоқда” Новости

Умид Аҳмаджонов: “Сўнгги пайтларда Суперлигада бирор бир жамоага ён босиш, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда хатоликлар аниқланмоқда”

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси клублари раҳбарлари, ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар билан йиғилиш ўтказилди.

Унда шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар ҳам иштирок этишди.

Йиғилишда ҳакамлик соҳаси, мухлислар, маркетингни ривожлантириш, Суперлига учрашувлари тарғиботини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.


"Сўнгги пайтларда Суперлига баҳсларида яна хатолар, бирор бир жамоага ён босиш, ўйиндан ташқари ҳолатларни аниқлашда хатоликлар аниқланмоқда. Учрашувлар якунига етганидан сўнг менга кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Мана аста-секин мухлисларимиз стадионга қайтмоқдалар. Бу ҳакамларга ҳам боғлиқ. Уларнинг биргина ҳуштаги эвазига ўша мухлислар яна футболдан узоқлашиб кетишлари мумкин. Шунинг учун, ўз устингизда янада кўпроқ ишлашингиз лозим. Биз ҳар бир ўйинни диққат билан кузатиб боряпмиз. Бизга ҳалол ўйинлар ва одилона ҳакамлик керак. Ён босишлар, атайин қилинган хатоларга нисбатан кескин чора кўрамиз.


Мана, ёш ҳакамларимиз етишиб чиқмоқда. Биргина хато сабаб уларни ўйинлардан четлатиб юбориш фикридан йироқмиз. Аксинча, тажриба тўплашсин. Про Лига, аёллар футболи учрашувларида маҳоратларини тоблаб олишсин.

Агар малакали ҳакамлар кам бўлса, марказий учрашувлар учун четдан ҳам ҳакам олиб келишга тайёрмиз. Бу борада сизлардан таклиф кутиб қоламан", - деди МОҚ Президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамларга қарата.

Учрашувда стадионга келаётган мухлислар учун янада яхши шароитлар яратилиши лозимлиги таъкидланди. Зеро, футбол стадионлари инсонлар учун ҳордиқ чиқарадиган масканга айлансин. Улар фарзандлари билан стадионларга келганида барча шарт-шароитлар муҳайё бўлиши кераклиги, болажонлар учун клуб рамзлари туширилган турли футболкалар, буюмлар, клуб атрибутикалари ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги қайд этилди.


Барча ҳакамлар, клублар аҳил, жипслашиб ҳаракат қилишлари лозимлиги спортимиз раҳбарлари томонидан таъкидлаб ўтилди. Йиғилиш давомида вилоят жамоаларининг узоқ туманлардан ташриф буюрадиган мухлислари учун махсус автобуслар ташкил қилиб бериш масаласи ҳам илгари сурилди. Бу албатта мухлисларга қулайлик туғдириши шубҳасиз.

Умид Аҳмаджонов шунингдек йиғилиш давомида академия, мини-футбол ва аёллар футболига ҳам эътиборни кучайтириш лозимлигига алоҳида урғу бериб ўтди.

"Клублар ўз академиясига эътибор қаратса, нима бўлишини "Бунёдкор", "Насаф" каби жамоалар мисолида кўришимиз мумкин. Мана, "Бунёдкор"ни бир қанча етакчилар тарк этган бўлсада, жамоа ғалаба қозонишда давом этмоқда. Ёки "Насаф"нинг асосий футболчилари "Пахтакор" сафига ўтиб кетишди. Бироқ, шунга қарамай жамоа ҳамон етакчилар қаторида.

Баъзи клубларда мини-футбол ва аёллар футболига эътибор паст даражада. Бу борада FIFAнинг ўз талаблари мавжуд. Бунга амал қилишимиз керак. Бу масалада ҳам мухлисларни қизиқтириш бўйича ишлар олиб боришимиз керак", - деди МОҚ раҳбари.

Мулоқот чоғида яқин вақтлар ичида Ўзбекистонда ҳам видеотакрорлар тизимини жорий этиш ҳақида сўз борди. Аввалига бу марказий ўйинлар учун синов тариқасида йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов футболимизни ривожлантириш йўлида чин дилдан ишлашимиз лозимлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Сўнгги пайтларда Ўзбекистон футбол ассоциациясида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу жуда яхши. Фақат, клублар ҳам бу борада ташаббус кўрсатишлари, фидоийлик қилишлари лозим бўлади. Мана, "Навбаҳор" клуби мухлислар учун футболкалар, атрибуткалар тарқатмоқда. Бўлар эканку. Бўлмайди деб ўтириш билан иш битмайди. Ҳаракат қилсак мухлисларни яна стадионга қайтаришни, ўйинларни жонли эфирда намойиш этишни, бироз кечроқ вақтга белгилашни уддасидан чиқса бўлар экан. Демак, олдинга интилишда давом этамиз.


Шуни айтиб ўтишни истардимки, футболчиларнинг жисмоний ҳолатини кучайтириш борасида қилинаётган ишлар сустлашди. Клублар уларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш тизимини ишга туширишлари керак. Бу тизимни бошқа спорт турларида ҳам йўлга қўймоқчимиз. Ана шунда уларнинг имкониятига қараб, режаларни амалга оширсак бўлади", - деди Шоакрам Исроилов.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика