RU

Последние новости

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  5 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  102 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

UEFA.COM: Кожокарь Тошкентга йўл олди Новости

UEFA.COM: Кожокарь Тошкентга йўл олди

Хабарингиз бор, «Локомотив» молдовалик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади.

Бу хабар нафақат Молдова балки Европа футбол уюшмалари иттифоқининг расмий сайти www.uefa.com эътиборини тортди ва ушбу футболчининг Ўзбекистон клубига ўтиши ҳақида хабар берди ўз ўқувчиларига. Ушбу хабарни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Андрей Кожокарь «Зимбру» клубини тарк этиб энди Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилади. «Зимбру» клуби етакчиларидан бири тошкентликлар билан бир йиллик шартнома имзолади».

«Зимбру» клубининг собиқ аъзоси айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Кожокарь жамоада 2006 йилдан 2009 йилгача ва 2013 йил иккинчи ярмидан клуб шарафини ҳимоя қилди. «Зимбру» клуби мухлислари Кожокарни мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. У мавсумнинг иккинчи ярмида чемпионатнинг барча 19 учрашувида майдонга тушиб икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

«Менинг «Зимбру» билан яна ярим йиллик шартномам бор эди, аммо клуб менга қулайлик яратиб, менга яхши таклиф билан чиққан «Локомотив»га қўйиб юборди, - дейди Кожокарь. – Клубни тарк этишим қийин бўлди, аммо ҳаёт шуни тақазо этади. Клубга ва унинг мухлисларига омад тилайман. Албатта клубни ўйинларини кузатиб бораман ва мухлислик қиламан».

21 январ куни27 ёшини нишонлайдиган футболчи бунга қадар латишлар клуби«Металлург», молдованинг «Рапид» ва «Дачия» жамоаларида ҳам тўп сурган. Лиепай шахри жамоаси билан2009 йилда Латвия чемпиони, 2010/2011 мавсумдаМолдаванинг«Дачия» клуби билан мамлакат чемпионлини қўлга киритган. Молдова терма жамоаси сафида эса тўққизта учршаувда иштирок этиббир марта гол киритган.

«Локомотив»да Кожокарь «темирйўлчиларга» Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритишига ёрдам берган ўз ватандоши Александра Оника ўрнини эгаллади. Саккизинчи феврал куни «Локо» мавсумнинг дастлабки учрашуви – Осиё чемпионлари лигасининг саралаш босқичи билан бошлайди.

«Зимбру» эса айни дамда Молдова чемпионатинг 19 туридан сўнг еттинчи ўрнини банд этган. Мавсум февраль ойининг сўнгида янгиланади. Жамоа мураббийи Олег Кубарев олдида клубни Европа Лигасида иштирокини таъминлаш вазифаси турибди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика