RU

Последние новости

15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  1 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  7 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6

Туркманистон чемпионати. Геворкян гол урган учрашувда “Ахал” ғалаба қозонди Новости

Туркманистон чемпионати. Геворкян гол урган учрашувда “Ахал” ғалаба қозонди

Қарийб барча мамлакатларда коронавирус пандемияси туфайли барча спорт мусобақалари, ҳусусан футбол бўйича ички чемпионат баҳслари тўхтатилганидан хабарингиз бор.

Ҳозирда давом этаётган кам сонли чемпионатлар қаторида Туркманистон чемпионати ҳам бор. Кеча мамлакат юқори лигасининг иккинчи даврасининг 8-тур учрашувларига старт берилди. Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Артур Геворкян тўп тепаётган “Ахал” жамоаси сафарда “Небитчи” жамоаси меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб мезбонлардан Мердан Гурбанов 9-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада Геворкян гол уриб ўртадаги мувозанатни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда унинг жамоаси иккинчи голни урди ва ортга уч очко билан қайтди. Қолган учрашувларда эса қуйидаги натижалар қайд этилди.

8-тур, 13 май
“Ашҳобод” – “Шагадам” - 1:1.
Голлар
: Шатлик Гурбанов, - 16 – Ихлас Магтымов, 54.

“Марв” – “Олтин Асир” - 0:4.
Голлар:
Михаил Титов 34, Алтимурод Аннадурдиев 39, Ровшегельди Ҳалмамедов 78, Мердан Мухадов 90+2 (пен).

“Небитчи” – “Ахал” - 1:2.
Голлар
: Мердан Гурбанов, 9 – Артур Геворкян 38, Сохбет Аллануров 69.

Бугун бўлиб ўтадиган “Энергетик” ва “Копетдоғ” ўртасидаги учрашув билан мазкур турга якун ясалади.




Эслатиб ўтамиз, кейинги турни жамоалар 18 ва 19 май саналарида ўтказишади. Унда қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

“Копетдоғ” – “Ашҳобод”
“Шагадам” – “Небитчи”
“Энергетик” - “Марв”
“Ахал” – “Марв”


Туркманистон футбол Федерацияси расмий сайти асосида тайёрланди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика