Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"
05 сен 21:10
Новости


Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"
"Бу ғалаба. Фантастик даражаги ўйин намойиш этдик дея олмайман, сабаби кўплаб вазиятларни кўкка совурдик. Энди гуруҳ ғолибини кейинги учрашув аниқлаб беради. Бугун бир нечта янги футболчиларга имконият бериб кўрдик. Асли мақсадимиз ҳам шу. Шундай ўйинлар орқали ЖЧ саралаши учрашувларига тайёргарлик кўриш" - деди мураббий.
- Ушбу мусобақа давомида Ўмон терма жамоаси Марказий Осиёнинг уч нафар жамоасига қарши ўйнади. Умуман олганда, Марказий Осиё мамлакатлари футболи ҳақида қандай хулосага келдингиз?
- Жисмоний жиҳатдан кучли футболчилар ва яхши атлетлар. Рақибларимизнинг барчаси дастлабки 10-15 дақиқани жуда яхши ўтказишди. Айтиб ўтганимдек, ушбу минтақа жамоалари жисмоний жиҳатдан кучли экан.
- Ўмон ҳимоясида хатолар кўпдек. Ушбу камчилик бартараф этилмаса, Қатар ва БАА Ўмонни осонликча жазолаб қўйиши мумкин...
- Ҳа, дастлабки икки учрашувда ҳимоячиларимизни ўзагртирдик. Ротацияга қўл уриб келмоқдамиз, айрим вазиятларда жароҳат сабаб.
- Ўмон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги иштирокига қандай баҳо берасиз. Жамоангиз уч ўйинда 7 очко тўплай олди...
- Ёмон эмас, масалан, Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Биз кўпроқ вазиятлар яратган эдик. Мусобақадан аввал гуруҳ босқичида 7 очко тўплай олишимизни билганимда, ёмон натижа эмас деган бўлардим. Ҳужум чизиғидаги муаммолар билан дуч келмоқдамиз. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи бир нечта гол урдик.
- Ўмон чемпионати энди бошланди. Нима деб ўйлайсиз, октябрь ойига қадар футболчилар яхшироқ формага кириб оладими? Сабаби чемпионат энди бошланган ва кўпчилик футболчилар ўзининг энг яхши формасида эмас.
- Умид қиламанки шундай бўлади. Ушбу мусобақадан сўнг футболчилар ўз клубларига қайтиб боришади ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, янги кучлар тўплаб яна терма жамоага қайтишади. Октябрь ойидаги саралаш ўйинларига яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак.
Похожие новости

Комментарии