RU

Последние новости

21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  194 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  49 19:58Салиба "Реал"нинг қизиқиши ҳақида: "Аввало, "Арсенал" билан совринлар ютмоқчиман"  1 19:32"Наполи" Майнуга ҳафтасига 40 000 евро тўлашга тайёр  0 19:03Гвардиола: "Ҳоланд Роналду ва Месси билан бир хил даражада"  18 18:19Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"  0 18:03Неъматулла Қуттибоев: "3:0 ҳисобида зафар қучган бўлсак-да, ҳисоб ўйинга яраша бўлмади"  0 17:44ҚПЛ топ-клуби "Бунёдкор" футболчисига кўз тикди  1 17:13Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бугунги рақиби "Ал Ваҳда" охирги марта қачон ютқазганини биласизми?  2 16:57Про лига. "Арал" "Олимпик"ни йирик ҳисобда енгди, Қалмағамбетовдан дубль!  0 16:40"Бавария" рекорд даражада даромад топди  1 16:13"Реал" Гюлернинг муваффақияти учун пул тўлайди: "Фенербахче" билан шартномадаги яширин бонус фаоллаштирилди  1 15:44Аббос Файзуллаев машғулотларга қайтди  3 15:18"Насаф"нинг "Ал Ваҳда"га қарши ягона ўйинида қандай ҳисоб қайд этилган?  10

Тур иқтибослари: "Насаф"ни яна етакчилар тарк этишига тайёр эмасман" ёхуд "Бунёдкор"нинг даражасидан пастга тушишга ҳеч бир футболчига рухсат йўқ" Новости

Тур иқтибослари: "Насаф"ни яна етакчилар тарк этишига тайёр эмасман" ёхуд "Бунёдкор"нинг даражасидан пастга тушишга ҳеч бир футболчига рухсат йўқ"

Суперлиганинг 10-туридан кейинги матбуот анжуманларида мураббийлар томонидан янграган бир қатор иқтибослар билан таништириб ўтамиз.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев юзага келган молиявий қийинчиликлар натижасида жамоани яна етакчилар тарк этадиган бўлса, бунга тайёр эмаслигини ошкора маълум қилди.

"Агарда яна етакчиларимизни йўқотадиган бўлсак, унда шуни айтишим мумкинки, бу жамоа учун жуда оғир бўлади. Мен мураббий сифатида ҳам бунга тайёр эмасман" (c) Рўзиқул Бердиев 

"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов молиявий қийинчиликларга қарамасдан жамоадаги тартиб қандай сақлаб турганини сирини очди ҳамда футболчилар ва ўз олдига қандай талаб қўйиши ҳақида сўзлади.

"Бунёдкор"да тартибни қандай сақлаяпман? 120талик михим бор. (кулади) Ҳар қандай ҳолатда ҳам қўл остимдаги футболчиларга "Бунёдкор"ни даражасидан пастга тушишига рухсат бермайман" (c) Миржалол Қосимов 

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоада аниқ ўйин услуби ва чизги борлигини маълум қилди.

"Мен жамоа ўйинини ҳужумкор ва ҳимоя билан балансни ушлаган ҳолда йўлга қўйишни истайман ва "Пахтакор"нинг ҳозирги ўйин услуби шундай. Аввало ўз жарима майдончамиз олдида ўтириб қолишни истамайман. Бизда ўйин чизгиси аниқ кўриниб турибди. "Пахтакор" доим учрашувни ўз назорати остида ўтказиши лозим. Бизнинг ўйин шунга қурилган" (c) Шота Арвеладзе

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика