RU

Последние новости

08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  4 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  49 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1

Тошкентда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияларининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди Новости

Тошкентда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияларининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди

Кеча, 3 июнь куни Марказий Осиё Футбол Ассоциацияларининг (CAFA) навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Йиғилиш Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Ушбу Конгрессда Ассоциация аъзолари минтақада футболни ривожлантириш бўйича масалаларни ҳал қилишди ва қўмиталар таркибини аниқлаб олишди. Бундан ташқари, 2016 йил иккинчи ярми учун эркаклар (U-19) ва аёллар (U-18) мусобақалари борасида келишувга эришилди.

Конгресс доирасида делегатлар Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Спорт медицинаси илмий тадқиқот марказига ташриф буюришди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил январь ойида Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ОФКнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтганди. Унда қитъани бешта минтақавий Ассоциацияларга ажратиш таклифи берилганди. Марказий Осиё минтақасига Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон мамлакатлари аъзо бўлди. Кейинроқ CAFA қароргоҳи Тошкентда бўлиши келишиб олинди. ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси раҳбари ҳисобланади.

Конгрессда Ўзбекистондан ЎФФ вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ва CAFA бош котиби Аваз Максумов иштирок этишди.

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика