RU

Последние новости

02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  3 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  0 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  2 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0 19:26Ўзбекистон терма жамоасининг Лаосдаги машғулотлари  15 17:18Мухлислар Мексика терма жамоаси устозини бошини ёришди  9 16:56Россия Бруней билан ўртоқлик ўйини учун қанча тўлаган?  17

"Тўлиқ ҳурматсизлик". Неймарнинг Франциядаги янги муаммолари — мэр прокуратура билан таҳдид қилмоқда (мутолаа учун) Новости

"Тўлиқ ҳурматсизлик". Неймарнинг Франциядаги янги муаммолари — мэр прокуратура билан таҳдид қилмоқда (мутолаа учун)

Навбатдаги можаро.


Футболчининг қўшнилари унинг кечки базмларидан ғазабда.

Неймар навбатдаги можарога рўбаро келди. Баъзида футболчи ўз обрўсига умуман аҳамият бермайдигандек туюлади. ПСЖнинг юлдуз ҳужумчиси бу сафар қўшнилар ва шаҳар мэрининг ғазабини қўзғатди.

Неймар Буживалдаги уйни ижарага олади — бу 9 минг атрофидаги аҳолига эга Париж атрофида жойлашган ҳудуд. Бразилиялик 5 февралда 31 ёшни қарши олди ва бунинг шарафига зиёфат уюштирди. Неймар ўзгача эътибор билан ушбу санага муносабатда бўлади. У ушбу кунда машғулотларга бормайди, ўйинлар ўтказмайди ва уни кенг миқёсда нишонлайди.

Неймар бу сафар Париж барида, террасадан Франция пойтахтининг ажойиб манзараси кўринадиган жойда базм қилди. Футболчи уни тўлиқ дастурда оиласи ва яқин дўстлари билан нишонлади. Унинг меҳмонлари қаторида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси рафиқаси билан, шунингдек Фалькао (икки карра жаҳон чемпиони) сифатида кўпроқ танилган мини-футбол афсонаси Алесандро Роза Виейра ҳам бор эди. Байрам тортларидан бирига Неймарнинг сурати тасвирланган эди. Юзнинг бир ярми Бэтмен ниқоби остида яширинган эди, иккинчиси эса Жокер образси сифатида намоён этилди.



Францияда Неймарнинг табдирни 4 февраль куни кечқурун ташкиллаштирганини ёзишмоқда. ПСЖ ушбу кунда "Тулуза" (2:1)ни катта қийинчилик билан мағлуб этди, ғалаба голини эса Месси расмийлаштирди. Кўринишидан, бразилиялик 5-санада туғилган кунини уйида, кенгроқ даврада нишонлаган. Қўшнилар баланд мусиқадан шикоят қилиб, ҳатто полицияга ҳам қўнғироқ қилишган, аммо бу ёрдам бермаган.

Буживаль мэри Люк Ваттель юлдуз футболчининг вилласи ёнида яшайди. У ҳар қанақасига Неймарнинг ҳаракатига таъсир ўтказа олмаётганини таъкидалмоқда: "Бу қўшниларга бўлган тўлиқ ҳурматсизлик. Биз унга жарима ёзишимиз мумкин, аммо бундай нарсалар Неймарни фақатгина қувонтиради. Бундай маошли ўйинчи учун 135 евро жарима нимани англатади? Қачондир жиддийроқ қадамлар ташлашимиз ва бир неча бор жамоат тартибини бузиши сабаб прокуратурага мурожаат қилишимизга тўғри келади.



Полиция Неймарга мурожаат қилди, аммо у тадбир маҳаллий вақт билан 21:00да тугашига ваъда берди. Аммо, қўшнилар шовқинли ўтириш 23:00дан сўнг ҳам якунланмаганини таъкидлашмоқда. Неймар ўтган мавсум сўнггида уйида Франция чемпионатидаги ғалаба шарафига зиёфат уюштирди. Қўшнилар даҳшатга тушишди, сабаби у фақатгина эрталаб бешда якунланди.


Энди эса бир неча рақамларга мурожаат қилсак.

- Неймар ПСЖда ойига 4 миллион евро ишлайди (бонуслар ва ҳомийлик шартномалари билан 6,8 миллион евро);

- бразилиялик уй ижараси учун ойига тахминан 14-15 минг евро тўлайди;

- беш қаватли уй Париж марказидан 23 км узоқликда жойлашган, унинг нархи 8 миллион еврога баҳоланмоқда;

- Неймар виллани 2017 йилдан бери ижарага олади. XXI аср бошида у ерда Роналдиньо яшаган (2001 йилдан 2003 йилгача ПСЖда ўйнаган).


Маош маълумотларидан келиб чиқсак, 135 евро жарима кулгули кўринади. Буживаль мэрининг тез орада тергов органларини ишга жалб қилиши истисно эмас.

Айтганча, Неймар нафақат қўшниларини, балки ПСЖнинг айрим мухлисларини ҳам жаҳлини чиқармоқда. Фаол мухлислар ҳужумчининг француз клубидан кетиб, "Барселона"га қайтиш истагини кечира олишмайди. Улар вақти-вақти билан Неймарга нисбатан ҳақорат ёзилган баннерлар билан чиқишади. Улардан бирида ҳатто онаси ҳақида ёзиб бўлмайдиган сўзлар ҳам пайдо бўлди.



ПСЖ мухлислар гуруҳларидан бирининг етакчиси Ромен Мабиль яқинда мухлислар ҳаддан ошиб кетишганини таъкидлади. Аммо, шу билан бирга Неймарнинг ҳатти-ҳаракатларидан норозилигини ҳам билдирди:

— Буни тўғирлаш йўли узоқ бўлади. Ўйинчининг онаси номига ёзилган баннер сабаб жуда қўпол иш тутганлигимиз ҳақидаги фикрга қўшиламан. Албатта, унинг олдин ПСЖдан кетишни хоҳлагани бизни хафа қилди. Шаҳарнинг унинг "Барселона"дан трансферини қандай қарши олганини эсланг. Афсуски, клубда ҳам, футболчининг ўзида ҳам вазиятни тўғирлаш хоҳиши уйғонмади. Муҳокама учун очиқман. Гаплашиш ва ечим топиш мумкин эди. Аммо, биз мухлислар унинг ортидан югурмаймиз. Неймарнинг мухлисларни хуш кўрмаслиги ва бизнинг гуруҳга эътибор бермаётгани ёқимсиз.


Championat.com сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика