RU

Последние новости

14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  4 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  3 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  7 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  3 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  14 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  2 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11

Суперлига. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюринг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг! Новости

Суперлига. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига ташриф буюринг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг!

16 март куни Coca Cola Суперлигаси-2022да 3-турга старт берилади.

Турни Бекободда бўлиб ўтадиган "Металлург" – "Сурхон" баҳси бошлаб беради. Бекободликлар матбуот хизмати ушбу учрашувда ишқибозларни ажойиб қимматбаҳо совғалар кутаётганини маълум қилди.

Суперлига. 3-турни бошқарадиган ҳакамлар маълум, марказий ўйинда VAR йўқ

Учрашувига ташриф буюринг, "Металлург"нинг 12-ўйинчисига айланинг ва уйингизга қимматбаҳо совғалар билан қайтинг!

"Металлург" мавсумни муваффақиятли бошлади. Сиз азиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашингиз ҳамда ишончингиз туфайли 1-турда Тошкент вилояти дербисини ўз фойдасига ҳал этди. Кейин эса сафарда Ўзбекистон чемпионатларининг кўп карра совриндори "Насаф" билан дурангга имзо чекди. 3-турда эса Бекободга Термизнинг "Сурхон" жамоаси ташриф буюради. Мазкур учрашув бекободликлар учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Ўтган йили "Сурхон" сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига Бекободдан уч очко билан қайтганди.

Бу йилги ўйин қандай натижа билан якунланади. "Металлург" сўнгги мағлубият учун реванш оладими? Албатта, икки турдан кейин етакчилар қаторида бораётган жамоа йигитларининг шашти баланд. Улар "Сурхон"га қарши ўйинда ҳам фақат ва фақат ғалаба иштиёқида майдонга тушишади. Бу ютуқнинг тўкис ва ишончли бўлиши йўлида эса Сиз азиз мухлисларнинг кўмагингиз зарур. Стадионни тўлдириб, футболчиларни олға чорлаб турсангиз, ҳар қандай рақибни таслим этиш "Металлург"нинг қўлидан келади.

16 март куни чиройли, ҳужумкор ҳамда муросасиз ўйиннинг шоҳиди бўлмоқчимисиз? Унда "Металлург" марказий стадионига ташриф буюринг. Жамоанинг ўн иккинчи ўйинчисига айланинг. Ҳа, дарвоқе клуб маркетинг хизмати стадионга келувчи ишқибозларни қўллаб-қувватлаш учун учрашув танаффусида пул-буюм лотереясини ташкил этади. Бу галги совғалар сони кўпайган. Уйга хуш кайфият ҳамда қўшимчасига совға билан қайтишни истасангиз, шошилинг. "Металлург" – "Сурхон" учрашувига чипталар сотуви бошланди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Металлург" – "Сурхон" учрашуви 16 март – чоршанба оқшомида, соат 18:30 да бошланади. Фурсатни ва имкониятни қўлдан бой берманг!

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика