RU

Последние новости

20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  8 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  5 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  7 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1

Стадиондаги атмосфера, 40 кун ичида ўтказилган 10 та ўйин, "Турон" мухлислари, Козакнинг ҳолати, ОЧЛ ва ўша пайтдаги "Бунёдкор" – Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Стадиондаги атмосфера, 40 кун ичида ўтказилган 10 та ўйин, "Турон" мухлислари, Козакнинг ҳолати, ОЧЛ ва ўша пайтдаги "Бунёдкор" – Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги қолдирилган "Турон" – АГМК (0:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор, жамоамиз, қолаверса, ўзимни номимдан бутун Ўзбекистан аҳлини Ҳайит айёми билан табриклаймиз! Яйпанга биринчи марта келдик ва бизни яхши кутиб олишди, бу учун катта раҳмат!  

Ўйинга келадиган бўлсак, курашларга бой, қизиқарли кечди. Албатта, "Турон" жамоасига ҳам қойил қолиш керак. Жуда ажойиб атмосферада тўп тепдик. Майдон сифати аъло даражада. Жамоа раҳбарларига раҳмат айтамиз ва ишларига ривож тилаймиз. 

Мени хавотирга солган жиҳат, 40 кун ичида 10 та ўйин ўтказганимиз бўлганди. Чемпионат доирасидаги охирги учрашувимиз "Навбаҳор"га қарши кечганди. Бундан ташқари, босиб ўтилган узоқ йўллар, хоҳлайсизми-хоҳламайсизми инсон организми толиқади. Яна 95-97% футболчиларимиз рўза тутишмоқда. Буларнинг барига қарамасдан, йигитлар жуда яхши ҳаракат қилишди ва омадимиз келиб, ғалаба қозондик. "Турон" – яхши, жанговар жамоа. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ҳаракат қилишса, ижобий натижа кўрсата олишади", – Миржалол Қосимов.

- Аксарият номдор, тажрибали футболчилар иккинчи бўлимда майдонга туширилди. Бу олдиндан тайёрланган режамиди?

- Ҳозир айтиб ўтганимдек, 40 кун ичида 10 та ўйин ўтказишни ўзи бўлмайди. Шу боис ротацияга қўл урдик. Жамоадаги 20-23 киши бир-бирини тўлдириб, ёрдам бериши керак.

- Бугун АГМК ғалабага лойиқмиди?

- Ҳа, лойиқ эди. Бугунги ўйин жанговар тарзда кечди, ҳеч ким ютқазгиси келмади.

- Муҳокамаларга сабаб бўлаётган ҳолат ҳақида нима дейсиз. Яъни фикрингизча, жаримадан тепилган тўп АГМК дарвозасига кирганмиди? 

- Гол ёки гол эмаслигини кўрганим йўқ. Қанот ҳаками кўрмаган бўлса, мен турган жойдан буни кўришни иложи йўқ эди. Бундай ҳолатлар ҳар доим муҳокама қилинади.

- "Турон" жамоаси мухлислари ҳақида фикрингиз?

- Мухлислар ҳар доим ўз жамоаси ютишини хоҳлайдилар. Қолаверса, "Турон" жамоаси мухлислар учун тўп тепмоқда. Ўзи водийда ҳар доим мухлислар 12-ўйинчига айланишади. Албатта, қойил қолиш керак.

- Владимир Козак ва Валижон Раҳимовни U21 жамоасида кўрдик. Уларнинг асосий таркибга кирмаётганлигига сабаб нимада?

- Козакка келадиган бўлсак, Владимир жароҳатланган. У жароҳати боис бир ойни ўтказиб юборди ва тикланиш жараёнини ўтказяпти. Раҳимовга келсак, у ҳам шунга ўхшаш ҳолатда. Бизда 3 та даврозабон бўлгани сабабли ҳар бирига имкон берамиз.

- Яқинда АГМК ва "Пахтакор" ОЧЛда гуруҳдан чиқолмади. Сиз 2008 йилда "Бунёдкор"ни ярим финалга олиб чиққан эдингиз. Ўшандан бери ўзбек клублари бу босқичгача етиб кела олишмаяпти. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Жуда мураккаб савол. Агар жавобини билганимда, ҳозир бу ерда ўтирмаган бўлардим. Агар жамоамиз "Ал Гарафа"га мағлубиятга учраб, гуруҳ босқичига чиқа олмаганида, бундай гап-сўзлар бўлмасди. Албатта, футболда омад керак. Лекин аввало, бу футболчиларимизга асқатади. "Пахтакор" ҳам ёмон ҳаракат қилгани йўқ, лекин омад юз ўгирди, кетма-кет 4 ўйинда дуранг кўрсатди. 

Масалан, ўша пайтдаги "Бунёдкор" ҳам гуруҳдан чиқишига 99% инсонлар ишонишмаганди. Ҳақиқатан ҳам охирги пайтлар мавқемиз тушиб кетди, лекин барибир ҳаёт давом этади, олдинга интилиш керак.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика