RU

Последние новости

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  3 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  18 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Спорт ТВ"да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади Новости

"Спорт ТВ"да ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади

18 апрель куни "Спорт" телеканалида ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси юртимизда футболни янада ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида футболни оммавийлаштириш ва бу йўл орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Юртимиздаги мухлислар томонидан бу борада билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклифлар ҳам доимо ўрганиб борилиб, ана шу таклиф-мулоҳазалар асосида қарорлар қабул қилиняпти. Асосий мақсад футболимизда шаффофликни таъминлаш, футбол учрашувлари очиқ тарзда, ҳалол курашлар асосида ўтишини назорат қилиб боришдан иборат.

Ўзбек футбол мухлисларининг фикр-мулоҳазаларига қулоқ солиш, улар билан фикр алмашиш ва футболимизни ривожлантириш йўлидаги таклифларни кўриб чиқиш, МТЖ, Олимпия терма жамоаси, болалар футболи, Суперлига ва Про-лига, шунингдек, Ўзбекистон кубоги мусобақасини ўтказиш борасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этиш мақсадида шу йилнинг 18 апрель куни соат 18:00да Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Спорт ТВ” телеканалида очиқ мулоқот ташкил этилади. Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва “Спорт” телерадиоканалининг қўшма лойиҳаси бўлган “Спорт клуб”нинг навбатдаги сони миллионлар ўйини - футболга бағишланади.

Жонли эфирда намойиш этиладиган ушбу дастурда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти, бўлим бошлиқлари иштирок этишади. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларни ЎФАнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёки қуйидаги электрон почтага жўнатишлари мумкин: media@the-uff.com

Мухлислардан келган барча саволлар умумлаштирилиб, очиқ мулоқот давомида кўриб чиқилади ва ушбу саволларга жавоб бериб ўтилади", - дейилади ЎФА расмий сайтида келтирилган хабарда.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика