RU

Последние новости

22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  29 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  17 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  5 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  15 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  44

"Спартак" Москва таклифини рад этган, "Пахтакор" таркибида кўплаб учрашувларда майдонга тушган Ёрқин Назаровни табриклаймиз Новости

"Спартак" Москва таклифини рад этган, "Пахтакор" таркибида кўплаб учрашувларда майдонга тушган Ёрқин Назаровни табриклаймиз

Бугун барча ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган, ўз вақтида "Пахтакор" жамоаси таркибида ажойиб ўйинларни ўтказган Ёрқин Назаров таваллуд кунини нишонламоқда. Қаҳрамонимиз 46 ёшга тўлди.

Ёрқин Назаровнинг футболга кириб келиши кўпчилик қатори "Пахтакор" жамоасидан бошланган. Бу ҳақда унинг ўзи қуйидагича хотирлайди.

- Ёрқин ака, келинг, энди ўзингизнинг ёшлигингиз ҳақида ҳам гаплашсак. Сизнинг оилангизга нисбатан Назаровлар сулоласи деб мурожаат қилсак бўлади. Укангиз Дилмурод Назаров ҳам кўп йиллар давомида «Пахтакор»да муваффақиятли тўп сурган. Адашмасам, сизнинг футболдаги илк қадамларингиз ҳам «Пахтакор» жамоасида қўйил­ган. Шундай эмасми?

- Ҳақиқатан ҳам, оилавий муҳит таъсирида футболни танлаганман. Сиз айтгандек, «Пахтакор» клубида футболдаги илк қадамлар ташланган. Биринчи мураббийим Владимир Бондаренко бўлган. Шу инсондан миллионлар ўйинининг илк сир-асрорларини ўрганганман. Бондаренко қўл остида ўйнаган футболчилардан беш нафари, хусусан мен ҳам собиқ иттифоқ ўсмирлар (U-16) терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида иштирок этганмиз. Валерий Кечинов, Андрей Яровой, Олег Шацких, Павел Бугало ва менга ушбу бахт насиб этган. Ушбу мусобақадан кейин бизни «Пахтакор»­нинг асосий жамоасига олишган. Клуб билан расман шартнома имзолаганмиз.

- «Пахтакор»дек шонли жамоа либосида майдонга тушиш бахти сизга ҳам насиб этган ва бу кунларни унутмасангиз керак?

- Асло. Футболчилик фаолиятимдаги энг ёрқин дамлар айнан «Пахтакор»да ўтган. Саккиз йил давомида барча болалар ўйнашни орзу қиладиган клуб таркибида тўп тепиш насиб этди. Шу вақт мобайнида икки карра Ўзбекистон чемпиони, шунча маротаба мамлакат кубоги соҳиби бўлдим. Терма жамоага чақирилдим. Машҳур футболчилар билан елкама-елка ўйнадим. Албатта, бундан жуда ҳам хурсандман.

- Футболчилик даврингизни сарҳисоб қилиб, ундан кўнглингиз тўлганми? Ёки ҳозир ўйлаб кўриб, мана бу қарорим нотўғри бўлган экан, деган фикрга келяпсизми?

- Энди футболдан кетганингиздан кейин қандайдир бир кўнгил тўлмаслик ҳолатлари бўлар экан. Ҳамма футболчида ҳам шундай ҳолат бўлса керак. Биринчи навбатда яна бир-икки йил ўйнасам бўларкан, ҳали кучим бор экан, деган фикр келади. Агар имконият берилганида, ўша пайтда қабул қилган айрим қарорларимни ўзгартирган бўлардим. «Пахта-кор»да ўйнаб юрган пайтларим энг кучга тўлган даврларим бўлган. Ўшанда Москванинг «Спартак» клубидан таклиф тушганди. Афсуски, ўша пайтда бу чорловга рад жавобини бериб, Ўзбекистонда қолганман. Шу нарса менга армон бўлиб қолган. Дўстим Валерий Кечинов эса «Спартак»га ўтиб кетганди. Ёдингизда бўлса, «Спартак» ўшанда қаторасига беш маротаба Россия чемпиони бўлганди. Машҳур мутахассис Олег Иванович Романцевнинг ўзи бизни таклиф қилганди. Дмитрий Парфенов ва Андрей Коливанов билан собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасида бирга ўйнаганмиз. Бу футболчилар ҳам «Спартак»ка ўтишганди. Ҳозиргача Москва клубига ўтмаганимни армон билан эслайман.

- Миллий терма жамоа таркибида ўтказган ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Асосан Ўзбекистон ёшлар ва олимпия терма жамоаларида ўйнадим. Миллий терма жамоада эса ЖЧ-98 саралаш ўйинларида майдонга тушдим. Ўшанда мундиалнинг финал босқичига чиқиш учун яхши имкониятга эга бўлгандик. ЖЧ саралаш ўйинларида илк маротаба қатнашишимиз эди. Шунга қарамай, ёмон натижа қайд этмаганмиз, деб ўйлайман. Миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш ҳар бир футболчи учун бахт ҳисобланади. Менга ҳам шундай бахт насиб этганидан хурсандман.

Мураббий сифатида фаолиятини "Бунёдкор" академиясида бошлаган Ёрқин Назаров бир қатор ёш футболчиларга устозлик қилди. Ҳусусан Отабек Ғуломхўжаев билан биргаликда 2000 йилда туғилган футболчилар билан кўплаб халқаро турнирларда ғолиб чиқишди. Шунингдек маълум вақт "Шўртан" жамоасида ҳам фаолият олиб борди.  Ҳозирда "Бунёдкор-2" жамоасида мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқда. 

Сайтимиз ходимлари номидан Ёрқин Назаровнинг туғилган куни билан табриклаймиз. Соғлик ва саломатлик, омад, зафарлар тилаб қоламиз!

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика