RU

Последние новости

07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  7 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  0 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  10 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  13 20:43"Қизилқум" клуби мураббийига жиноий иш очилди  15 19:50"Бенфика" Престианнини ҳимоя қилиб чиқди: "Биз футболчимизга тўлиқ ишонамиз"  14 19:22"Бу Дембелега айтилган "овозингни ўчир" ишорасими?" — Дуэнинг голни нишонлаши ПСЖ ичида можаро келтириб чиқариши мумкин  2 18:42"У 10 ой чидаб беришига шубҳам бор!" — Пети "Челси"даги беқарорликни танқид қилди  1 18:07Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади  31

Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди" Новости

Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйинда балки сифат ва мазмун бўлмагандир, лекин ғалаба учун кураш ва хоҳиш борлиги ҳар икки жамоада кўринди. Майдон ҳолати жуда оғир экан, бу ўйинга катта таъсир кўрсатди. Балки майдонга масъул кишилар буни тўғрилашар.

Кеча ўйинолди машғулотдан сўнг футболчиларга оддий ўйнаб бўлса ҳам натижа қилишимиз керак деб уқтиргандик. Биз бугун оддий ўйнадик, асосан узун тўп узатишлар билан машғул бўлдик. Лекин муҳими ғалаба қозондик. Бизга бугун уч очко жуда зарур эди. Ушбу ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва узоқ йўл босиб келган мухлисларимизни табриклайман.

- Мазмунсиз ўйин намойиш этилди деб айтиб ўтдингиз. Бу "Ал Аҳли"га қарши баҳсда кўп куч йўқотилгани билан боғлиқми?

- Нафақат биз, балки "Қизилқум" ҳам сифатсиз ўйин намойиш этди. Бундай майдонда ҳар икки жамоа қийналди. "Ал Аҳли"га қарши сафарда тўп тепганимиз боис тикланиб олиш жуда муҳим эди. Шунинг учун фақат натижани ўйлаб ҳаракат қилдик. Бир сўз билан айтганда, натижа учун ўз ўйин услубимиздан воз кечдик.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика