RU

Последние новости

17:59"Барселона" де Йонг билан келишиб олди  0 17:21Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"  1 16:57"Челси" келаси ҳафтада янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда  0 16:20"Шўртан" бугун 10 йиллик "қора анъана"га чек қўядими?  1 15:58ПСВ "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олмайдиган бўлди  1 15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  7 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  5 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  6 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  11 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори” Новости

Шукурали Пўлатов: “Жамоамизда ғалабага бўлган ишонч юқори”

Олий лиганинг 11-турида Фарғона вилоятининг икки жамоаси “Нефтчи” ҳамда “Қўқон-1912” жамоалари тўқнаш келишади.
Баҳсдан аввал “Нефтчи” футболчиси Шукурали Пўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марказий ҳимоячи навбатдаги дерби олдидан муносабат билдирар экан, “Нефтчи” жамоасига ғалаба сув ва ҳаводек зарур эканлигини айтиб ўтди.

- Ўтган йили ўз майдонимизда кутилмаганда Қўқон жамоасига мағлуб бўлгандик. Очиғи, ўша баҳсда омадимиз келмаганди. Қўқонликларни ҳурмат қиламиз. Сергей Ковшов қўл остида ажойиб жамоа шаклланган. Бироқ биз дербида фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Жамоамиз “Қўқон-1912”га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрди. Айниқса “Пахтакор” устидан қозонилган ғалабадан сўнг йигитларни ўзига бўлган ишончи ортди. Бу эса жуда муҳимдир. Сўнгги баҳсларда ишқибозлар ташрифининг кескин пасайиб кетишига гувоҳи бўляпмиз. Ўтган турдаги муваффақиятдан сўнг яна мухлисларимиз стадионга қайтишади деб умид қиламан ва жамоа вакили сифатида эса барча фарғоналикларни “Истиқлол” стадионига чорлайман, - деди Пўлатов.

“Мураббийимиз Мурод Исмоиловни жамоамизга қайтгани фақат  фойдамизга ишлади деб ҳисоблайман. Мурод Музаффарович бош мураббийимиз Андрей Фёдоров билан бир-бирларини жуда яхши тушуниб ишлашади ва жамоани ўйинларга жиддий хозирлашади, - деб қўшимча қилди 26 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини бугун “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.   

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика