Шимолий Лондон дербиси темирйўл ходимлари туфайли қолдирилиши мумкин
16 сен 2022 20:46
Новости
Шимолий Лондон дербиси темирйўл ходимлари туфайли қолдирилиши мумкин
"Арсенал" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги Шимолий Лондон дербиси бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.
Бунга сабаб сифатида темирйўл ходимларининг иш ташлаши кўрсатилмоқда. Қайд этилишича, Лондондаги барча 12 та темирйўл компанияси иш ҳақи бўйича узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган келишмовчиликлар туфайли 1 октябрь куни навбатдаги иш ташлашни режалаштирмоқда.
Айнан шу куни "Арсенал" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилиши керак. Ўйин ўз вақтида ўтказилган тақдирда ҳам тартибсизликлар юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ темирйўлчиларнинг режалаштирилган иш ташлаши туфайли "Брайтон" – "Кристал Пэлас" учрашуви ҳам бошқа кунга кўчирилганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии