RU

Последние новости

09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  2 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  1 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  28 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  4 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  4 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5

Шаҳзод Шайманов: “Машъал”га захирада ўтириш учун келганим йўқ” Новости

Шаҳзод Шайманов: “Машъал”га захирада ўтириш учун келганим йўқ”

Жорий мавсумнинг биринчи даврасида “Андижон” учун ўйнаган Шаҳзод Шайманов яна собиқ жамоаси “Машъал”га қайтди.
 Қашқадарёлик футболчи “бургутлар” сафида ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча етакчи ўйинчилардан бири бўлишга уринди.

- Шаҳзод, “Андижон”да ҳар холда ўз ўрнингизга эга эдингиз. Лекин жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Нима учун?

- Биринчи даврада кўрсатган ўйинимдан кўнглим тўлмади. Қолаверса жамоамнинг ҳам ишлари юришмади. Шу боис иккинчи даврада муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим.

- “Андижон” раҳбарияти сизни жамоада олиб қолиш учун ҳаракат қилмадими?

- Мураббийлар билан бу борада гаплашганимизда улар мени қолишимни айтди. Лекин мен бу пайтга келиб қарор қабул қилиб бўлгандим. Қашқадарёлик бўлганим учун ҳам йўл азоби қийнаб қўйди. Илгари оиламга яқин жойда бўлганим учун бу менга жиддий таъсир ўтказди.

- Эътиборлиси сиз яна “Машъал”га қайтдингиз. Бу вариант қандай юзага келди?


- Клуб раҳбарияти билан суҳбатлашдим ва жамоага қайтдим.

- Сиз учун бегона бўлмаган жамоага киришиб кетшингиз ҳам қийин бўлмагандир?


- Албатта, бу ерда футболчи сифатида тарбия топдим ва ўсдим. Жамоадаги йигитларнинг деярли барчаси билан яхши танишман. Улар билан бирга олдин ўйнаганман. Бир сўз билан айтганда мени илиқ кутиб олишди.

- Бош мураббий билан муносабатингиз қандай?

- Александр Хомяков билан муомаламиз кўнгилдагидек. Бошқа футболчилар билан бўлгани каби мен билан ҳам яхши муносабатда.

- Бу ерда рақобат нисбатан кучлироқ. Яна захирада ўтириб қолишдан чўчимайсизми?

- “Машъал”га захирада ўтириш учун келганим йўқ. Албатта ўзига яраша жиддий рақобат бўлади. Асосийси мураббийнинг ишончи. Рақобат бор жойда ўсиш кўзга ташланади. Мен бундан қўрқмайман.

- Йиғин бошлангандир?

- Ҳа, 3 июлдан машғулотларга киришдик.



Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика