RU

Последние новости

09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим" Новости

Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, учрашувдан аввал йигитларга ҳамма майдонга юқори кайфиятда чиқиши керак деб айтгандик. "Олимпик-MobiUz"да 20 ёшли ўйинчилар ўйнайди деб шунчаки майдонга чиққанлар ҳам бўлди. Яъни, жамоамизда рақибни менсимаслик ҳолати кузатилди. Ўйин томонлама "Олимпик-MobiUz" бизга нисбатан яхши ҳаракат қилди, фақат тажриба бобида ютиб кетдик деб ўйлайман. Бизда вазиятлар кам бўлди, икки-учта вазиятдан гол урдик. Тўғриси, жамоамиз ўйинидан қониқмадим.

- Бугун "Пахтакор" йирик ҳисобда зафар қучса керак деб тахмин қилгандик. "Олимпик-MobiUz" сизларга қарши нима тайёрлай олди? Иккинчи савол: "Навбаҳор" билан ўйиндан олдин бундай ҳаракат қилиш кейинги баҳсда салбий таъсир кўрсатмасмикин?

- Рақибни яхши ўргандик, аммо улар томонидан янгилик кўрмадим. "Олимпик-MobiUz" аввалги баҳсларда қандай ҳаракат қилган бўлса, бугун ҳам шундай ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" билан эса умуман бошқача ўйин бўлади деб ўйлайман.

- Кубок учун даъвогар баъзи жамоалар мусобақани эрта тарк этди. Бу ҳақда фикрингиз?

- Ҳамма яхши жамоалар чиқиб кетгани йўқ, ҳалиям кучли клублар қолган. Кейинги босқичда ким рақиб бўлиши? Тўғриси, билмайман. Биз ҳар бир жамоани ҳурмат қилган ҳолда Кубокни қўлга киритишни истаймиз. Мақсадимиз шу.

- Суперлигада ёзги трансфер ойнаси очилди. Жамоани кимлар тарк этиши ҳақида маълумот бера оласизми?

- Трансфер очилган бўлса-да, ҳали биринчи давра тугагани йўқ, шу боис бу саволингизга жавоб бера олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, баъзи чизиқларни кучайтириш учун бизга икки-уч нафар яхши футболчи керак.

- Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтаётгани ҳақида гаплар қанчалик ҳақиқатга мос?

- Ҳожимат билан музокаралар олиб борилаётгани рост. Бу борада фақат шуни айтишим мумкин.

- Муҳаммадали Ўринбоев бугун қайдномадан ўрин олмади. Уни Бельгиянинг "Антверпен" клубига ўтаётганини эшитдик.

- Муҳаммадали 4 июль куни Бельгияга учиб кетади. Бу аниқ.

- Ҳожиакбар Алижонов "Насаф" билан ўйнамаганди, бугун эса захирадан қўшилди. У "Навбаҳор" билан тўлиқ ўйнай оладими?

- Ҳожиакбарда жароҳат борлиги сабаб "Насаф"га қарши қўймагандик. Бугун ҳам жароҳат билан ҳаракат қилди. Лекин "Навбаҳор"га қарши асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ ўйнашидан умидвормиз.

Рейтинг: +3   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика